IBA Pro 13 бокс кечаси: Шаҳобиддин Зоиров мағлуб бўлди, Мадияр Саидраҳимов ғалаба қозонди

IBA Pro 13 бокс кечаси: Шаҳобиддин Зоиров мағлуб бўлди, Мадияр Саидраҳимов ғалаба қозонди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Халқаро Бокс Ассоциацияси томонидан IBA Pro 13 профессионал бокс турнири ташкил этилди.

Кечанинг дастлабки жангларидан бирида оғир вазн тоифаси вакили, ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов россиялик Давид Жукаевга қарши рингга кўтарилди. 8 раундга мўлжалланган баҳс тўлиқ давом этди ва унда Саидраҳимов ҳакамлар қарорига кўра ғолиб бўлди. Ушбу натижа Мадияр Саидраҳимовнинг профессионал рингдаги учинчи ғалабаси бўлиб қайд этилди. Саидраҳимов проф боксда мағлубияциз одимламоқда.

Турнирнинг асосий жангларидан бири Рио Олимпиадаси чемпиони, Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоиров иштирокида ўтди. У IBA Pro камарини қўлга киритиш учун венесуэлалик Йоэл Финолга қарши рингга кўтарилди.

10 раунд давом этган муроасасиз баҳс якунида ғолиб ҳакамлар қарори билан аниқланди. Бўлинган қарор (93–97, 96–94, 95–98) Зоиров фойдасига ҳал бўлмади ва у ўзининг иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Шаҳобиддин Зоировнинг профессионал рингдаги илк мағлубияти ҳам айнан Йоэл Финолга қарши ўтган жангда қайд этилган эди.

Маълумот учун, Зоиров 2016 йилги Рио Олимпиадаси ярим финалида Финолни мағлуб этиб, финалга йўл олган ва якунда Олимпия чемпионига айланган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.