Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди. Шу муносабат билан агентлик директори ўринбосари Зохиджон Зияев билан суҳбат уюштирилди.
Йўловчиларга хавфсиз ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, талабаларга қулайлик яратиш мақсадида «Тошкент – Урганч – Тошкент» ва «Тошкент – Хива – Тошкент» йўналишларидаги автобус қатновлари сони 7 тага оширилди. Бундан ташқари, мазкур йўналишлар учун қўшимча автобуслар захираси шакллантирилди.
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида фаолият юритувчи фермерга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят судлари матбуот хизмати xaбар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилда жаҳон озиқ-овқат бозорларидаги нархлар ўзгаришини таҳлил қилди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАО маълумотларига асосан, 2023-йил якунлари бўйича ФАО озиқ-овқат нархлари индексларининг* умумий қиймати 124,0 пунктни ташкил этган.
Саудиянинг ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида Тошкентга иккита водород автобуси (водоробус) келтирилади. Шавкат Мирзиёев ноябрь ойи охирида Тошкент вилоятида «яшил водород»ни «пилот» тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлаб берганди. Ушбу «пилот» лойиҳа доирасида мамлакатда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади.
“Тошкент” халқаро аэропортида йўловчиларни тушириш/олиш йўлагига (жўнаш зали олдидаги автотураргоҳдаги эстакадага ўхшаш йўлак) кириш йўл белгиларининг янгиланиши муносабати билан вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Ariports хабар бермоқда.
Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) хабар берди.
Бугун 6 январь куни шимолий ҳудудларга нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади, дея хабар қилмоқда «Ўзгидромет». Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда. “Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, туман/шаҳарлар даражасида ихтисослашган ёрдам ҳажмини кўпайтириш орқали мазкур ҳудудларда яшовчи аҳолининг вилоят марказларига тиббий ёрдам олиш борасидаги мурожаатларини 50 фоизгача (йилига ўртача 7 фоиздан) қисқартириш мўлжалланяпти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳудудий туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда Шароф Рашидов, Зафаробод, Ғаллаорол, Зарбдор ва Пахтакор туманларида фаолият юритувчи “B.O.”, “Y.F.”, “SH.Y.” “K.V.” МЧЖ ҳамда “E.M.” хусусий корхонаси савдо дўконлари сотувчилари харидорларга “GOLD”, “Portveyn”, “Талая”, “Журавли” ва “Чистая водка” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган вақтларида ушланиб, ушбу савдо дўконларида сотувга қўйилган жами 3 581 дона ҳар хил турдаги қалбаки акциз маркали алкоголь ва 125 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда 20 январдан бошлаб электропоезд ва тез юрар поездлар чипталари нархи 20 фоизга оширилиши хабар қилинган эди. «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати айрим маҳаллий йўналишлардаги чипта нархлари ўзгаришсиз қолаётгани ҳақида хабар қилди.
ЖССТ томонидан «хавотирли мутация» сифатида кузатув остига олинган «омикрон» штаммининг JN.1 субверсияси ҳозир дунё бўйлаб тез суръатда тарқалмоқда, унга янги аломатлар қўшилган. Ўрганишларга кўра, яқин вақтгача JN.1 билан хасталанган беморлар асосан бурун оқиши, ҳолсизлик, йўтал ва бош оғриғидан азият чекиб келаётган эди. Хусусан, ушбу симптомлар орасида энг кўп тарқалгани бурун оқиши бўлиб, у касалликка хос белгиларнинг 31 фоизини ташкил этади.
My.gov.uz порталида “Содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумотнома бериш” хизмати ишга туширилди. Хизматдан фойдаланиш учун: 🔵 My.gov.uz порталида рўйхатдан ўтиш; 🔵“Маълумотномалар” бўлимидан тегишли хизматни танлаш; 🔵керакли маълумотларни тўлдириб, ариза йўллаш кифоя.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон 2017-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)дан бири — “Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги инсонларнинг фаровонлигига кўмаклашиш” бўйича эришган натижаларини ўрганиб чиқди. 2030-йилгача БМТнинг Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2030-йилгача 16 та Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ҳамда улар билан боғлиқ бўлган 125 та вазифа тасдиқланди.
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларнинг ойлик маошлари кечикаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
2024 йилнинг бошида Навоий, Қарши, Нукус ва Термиз аэропортларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий этилган «Tax Free» хизматининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва улар ўз фаолиятини бошлади. «Tax Free» тизими хорижий фуқароларга Ўзбекистонда чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС суммаларини қайтаришни назарда тутади.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлди. «Veolia Energy Tashkent» ҳолатга тушунтириш берди. Маълум қилинишича, 2024 йил 3-4 январь кунлари Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК ҳудудий бошқармаларига, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖга қарашли 1-ИМ қозонхонаси ҳудудида жойлашган истеъмолчилардан иссиқ сувда лойқалик билан қора зарралар мавжудлиги юзасидан шикоятлар келиб туша бошлади.
Яккасарой туманида декабрь ойи бошида олиб борилган ободонлаштириш ишлари пайтида шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти таклифи билан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасига ўзгарувчан маълумот таблоси ўрнатди. Улар одатда фуқароларни йўл ҳаракатидаги вазият, тезлик чегаралари ва бошқалар ҳақида хабардор қилиш учун йўлнинг юқори қисмига жойлаштирилади.
2023 йилда Ўзбекистонда энг кўп қўйилган исмлар эълон қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар амалда қўлланилади. Демак, Қорақалпоғистонда нархлар қуйидагича: ичимлик суви: аҳоли учун – 1 м3 2900 (ҳозир 1850) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 3695 (ҳозир 6383) сўм (ҚҚС билан); Оқова сув: аҳоли учун – 1 м3 1400 (ҳозир 1100) сўм; бюджет ташкилотлари учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан); улгуржи истеъмолчилар учун – 1 м3 2350 (ҳозир 3136) сўм (ҚҚС билан).
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эндиликда ёшга доир пенсия тайинлаш учун ариза топширишингиз мумкин. Бунинг учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқиш учун «Пенсия» дастурий мажмуасига юбориладиган анкетани тўлдиришингиз керак.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И.
2024 йилда дунё аҳолисининг деярли ярми сайловга боради – 50 дан ортиқ мамлакатда президент ёки парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизматига кўра, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари ҳудудларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли, 5 январь куни қуйидаги ҳудудларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари Асилбек Анварович Худаяров зиммасига юклатилди, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати. Бир оз аввал, Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олингани айтилган эди.
Ижтимоий тармоқларда “GULBAKHOR AIRWAYS” томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларга ноқулайлик юзага келганлиги бўйича хабарлар тарқалди. Туризм қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилаётганлиги, зиёратчилар меҳмонхонага жойлаштирилганлиги маълум қилинди.
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” (CACILM-2) минтақавий лойиҳаси доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) кўмагида ташкил этилган янги географик ахборот тизимлари (GIS) лабораториясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Янги GIS лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер, маълумотлар маркази, плоттер билан жиҳозланган.
Президент Шавкат Мирзиёев 4 январь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.