Қозон шаҳрида диншунос Шигоҳабутдин Маржоний ҳаётига бағишланган Россия–Ўзбекистон қўшма фильми — «Устоз» картинаси суратга олиш ишлари якунланди. Асосий ролни актёр Булат Гатауллин ижро этди.
2026–2027 йилларда Жиззах вилоятида умумий қиймати 2,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Президент қўрғошин, руҳ, вольфрам, олтин ва бошқа фойдали қазилмалар конларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
2026 йил 27 январь куни «Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Евгеньевич Лихачёв Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Ташриф доирасида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев билан учрашди.
Марказий банк дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият юритадиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди. Айрим банкларнинг бўлимларида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари хизматлари кўрсатилади.
Атмосферани муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш мақсадида махсус комиссия томонидан тунги рейд давом эттирилмоқда. Ушбу рейдлар атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «қизил» экологик стикерга эга транспорт воситаларининг шаҳарларга кириши чекланиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. ЙҲХХ расмий маълумотларига кўра, айни пайтда бундай чекловлар жорий этилмаган.
Глобал беқарорлик, можаролар ва ижтимоий адолатсизлик кучайиб бораётган бир пайтда инсоний қадриятлар ва ўзаро ҳурматни илгари сурадиган ташаббуслар жаҳон жамоатчилиги учун алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, дунёнинг нуфузли ахборот платформаларидан бири бу CNN Arabic нашрида “Инсоний биродарлик бўйича Zayed мукофоти”га бағишланган таҳлилий мақоланинг эълон қилиниши бежиз эмас.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоган 6 феврал куни содир бўлган, 53 мингдан ортиқ инсон ҳаётига зомин бўлган вайронкор зилзилалардан сўнг кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди. ОАВ вакиллари олдида сўзлаган нутқида у Ўзбекистон оғир дамларда Туркияга ёрдам қўлини чўзган илк давлатлардан бири бўлганини таъкидлади.
2026 йил 1 февралдан бошлаб кам таъминланган оилалар реестрига киритилган оилалар фарзандлари бўлган коллеж ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун янги қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилади. Маълум қилинишича, мазкур тоифага мансуб талабаларнинг тўлов-контракт маблағининг 50 фоизигача қисми давлат томонидан компенсация қилинади.
Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат чегарасида жойлашган ўтказиш пунктларида санитария-карантин назоратини кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чоралар Ҳиндистонда Нипаҳ вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг кескинлашиши ортидан жорий этилмоқда.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 январь соат 20:00 дан 31 январь соат 20:00 гача республика ҳудудларида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Тошкент шаҳрида айрим вақтларда ёмғир ёғиши мумкин.
2026-йил 30 январь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш бўйича автоматик станцияларнинг маълумотлари эълон қилинди. Қайд этилишича, пойтахт ҳавосида PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори 10 мкг/м³ни ташкил этган бўлиб, бу белгиланган рухсат этилган меъёрлардан (300 мкг/м³) ошмаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди. Бунга сўнгги йилларда касалланиш кўрсаткичларининг ошгани сабаб бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали поясига гуллар қўйди. «Тарихий хотира — миллат келажагининг мустаҳкам пойдеворидир.
Наманган вилояти Пап туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди. Анқара шаҳрида бўлиб ўтган ташриф давомида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар ўтказилди, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Google платформасида доллар курси акс эттирилишида техник носозлик кузатилди. Айрим фойдаланувчиларда АҚШ доллари курси бирданига қарийб икки баравар пасайган ҳолда кўрсатилган.
Бухоро вилояти Вобкент тумани ИИБ профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар берди.
Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ҳатай вилоятида Ўзбекистон томонидан барпо этилган “Ўзбекистон” турар жой мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этдилар. Маросимда уч йил аввал содир бўлган вайронкор зилзиланинг Туркия учун оғир синов бўлгани қайд этилди.
Анқара шаҳридаги Туркия Республикаси Президенти қароргоҳи — Оқсаройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарини Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған шахсан кутиб олди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Хитой Ижтимоий фанлар академияси (ХИФА) президенти жаноб Гао Сян бошчилигидаги делегациянинг расмий ташрифи амалга оширилди. Мазкур ташриф бугунги кунда ҳар томонлама стратегик шериклик босқичига кўтарилган Ўзбекистон–Хитой муносабатлари ривожланишида муҳим воқеа бўлди.
Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистон–Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини, аввало сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қримда ноқонуний миграцияни ташкил этган шахс беш йилга колонияга ҳукм қилинди, унинг уч нафар шериги эса шартли жазолар билан қутулиб қолди, деб хабар берди РФ ФСБнинг Қрим бошқармаси матбуот хизмати. Қарорни Бахчисарой туман суди чиқарди.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 29 январ соат 20:00 дан 30 январ соат 20:00 гача Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади. Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Апельсин (Citrus sinensis) ҳозирги кунда дунёда энг кўп етиштириладиган ситрус мевалардан бири ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар ва генетик таҳлиллар натижаларига кўра, апельсин мандарин (Citrus reticulata) ва помело (Citrus maxima) ўртасидаги табиий гибридлашув натижасида шаклланган.
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказувчи диагностик марказлар ўз фаолиятини бошлаш ёки тўхтатиш ҳақида ваколатли орган — ИИВ ЙҲХБни мажбурий тартибда хабардор қилиши шарт. Мазкур талаб Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрда қабул қилинган №1099-сонли қонунига мувофиқ жорий этилган.
Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 28 январдаги йиғилиши якунларига кўра, асосий фоиз ставкаси 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Маълум этилишича, инфляция пасайишда давом этмоқда.
Колумбиянинг шимоли-шарқида учоқ қирилиши натижасида борлиқда бўлган барча 15 нафар йўловчи, шу жумладан парламент депутати Диоген Кинтеро ва унинг гуруҳ аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат авиакомпанияси Satena хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар давом этмоқда. 27–28 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ҳудуддаги лойиҳалар билан танишиб, туризм соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари Индонезияда ўтаётган AFC Futsal Asia Cup 2026™ мусобақасининг C гуруҳидаги илк ўйинда дуранг қайд этишди. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.