2023 йилда ўзида электротехникада 163 миллион долларлик 39 та, кимё саноатида 70 миллион долларлик 17 та ва фармацевтикада 87 миллион долларлик 57 та корхона ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни ҳудудларда электротехника, кимё ва фармацевтика тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Саноатдаги таркибий ўзгаришлар ва шароитлар натижасида сўнгги беш йилда ушбу учта тармоқда ишлаб чиқариш 2,6 баробар ошган, уларнинг саноатдаги улуши 7 фоизга етган.

Ўзбекистонда бензин нархларига таъсир қилаётган энг катта омил аниқланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари 2022—2023 йилларда жаҳон бозорида нефть нархи ўзгаришининг Ўзбекистонда бензин нархларига таъсирини таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистонда бензин нархига жаҳон бозорида нефть нархларининг ўзгариши сезиларли даражада таъсир кўрсатаётгани аниқланди.

Ўзбекистонда ОТМга киришда имтиёз берадиган яна бир кўкрак нишони таъсис этилиши мумкин

22 декабрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таклифи билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича қарори муҳокамага қўйилди. Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида ўқийдиган ўғил болалар мукофотланади.

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор кузатувга олинган “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган ва тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 97 млн.

Абдумалик Халоков 2023 йилда «Ўзбекистоннинг энг яхши эркак спортчиси» деб топилди

Тошкентдаги “Renessans Hall” мажмуасида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилмоқда. Ушбу тадбир доирасида бир қанча номинациялар бўйича совринлар ўз эгаларига топширилмоқда.

Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари оширилди

Ўзбекистонда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 триллион сўмга (260 миллион доллар) оширилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан маъқулланган “2023 йилги давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларда сўз боради.

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев талаба ёшлар билан учрашди

Фискал институтда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиевнинг ёшлар билан учрашуви ўтказилди. Қўмита Раиси давлат солиқ хизмати органлари ходимлари, шунингдек, тизим таркибидаги таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари орасида катта салоҳиятга эга, ғайратли, ёш кадрлар кўплигини таъкидлади.

Андижонда яна бир машина заводи қурилади

Андижонда янги машина заводи қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими ўз телеграм каналида маълум қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини шакллантиришга келишиб олдилар

24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Озарбайжон етакчисини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, қардош озарбайжон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

«Марказий Осиё цивилизациясини ўрганамиз» туристик пакети концепцияси ишлаб чиқилмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан ўрта мактаб ўқувчиларининг Сурхондарё вилоятида жойлашган қадимги дунё тарихига оид обидаларга саёҳатини кўзда тутувчи турпакет концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Сурхондарё юқори туризм салоҳиятига эга бўлиб, вилоятда 600 дан зиёд маданий мерос ва туризм манзиллари бор.

Вилоятларда чанг-тўзон кузатилаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятининг баъзи туманларида чанг-тўзон ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда. Навоий шаҳрида кўтарилган чанг тўзони туфайли кўриниш масофаси 500 метргача чекланган.

1 январдан кўчатчилар ҳам ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилади

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) ҳисобланади.  Бундан ташқари, синов тариқасида ўрмон хўжаликлари ҳудудида кўчат етиштириш, экилган кўчатларни парваришлаш, ўрмонзорлар барпо этиш ишлари аутсорсинг асосида жисмоний ва юридик шахсларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.

Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди

“Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–210-сон, 21.12.2023 й.) қабул қилинди. Фармон билан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 20 даражагача илиқ бўлади

“Ўзгидромет” 25—27 декабрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 25 — 26 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Жиззахда ускунага тушиб кетган ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди

Жиззахда ускунага тушиб кетган ишчининг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Тезкор бошқарув марказига хабар тушган.

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган фармасевтика соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Саида Мирзиёева Президент Администрациясида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари билан учрашди

Бу ҳақда Мирзиёеванинг ўзи маълум қилди. “Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови — таълим ислоҳотидаги қалдирғоч лойиҳаларимиздан биридир.

Ўзбекистонда 2024 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

ЖССТ: Глобал COVID-19 ҳолатлари бир ой ичида 50% дан ошади

2023 йил 20 ноябрдан 17 декабргача бутун дунё бўйлаб COVID-19 билан касалланганлар сони олдинги 28 кунлик даврга нисбатан 52 фоизга ошди. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида маълумот пайдо бўлди.

Қишки “перевод” учун ҳужжатлар қабули бошланди – нималарни билиш керак?

Қиш мавсумида фақат бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш учун маълум тоифа талабаларига рухсат берилади. «Ta’lim nazorati» телеграм каналида “перевод” учун қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фарғона вилоятида “Аёллар дафтари”даги 111,3 минг нафардан зиёд хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилди

Фарғона вилояти ҳокимлигида “Аёллар дафтари” тизимининг тўртинчи босқичи доирасида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб этилиб, 2024 йили бажарилиши зарур бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов, вилоят секторлари, тегишли бошқарма, ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.

Садир Жапаров қонунни имзолади: Қирғизистон давлат байроғи ўзгарди

Садир Жапаров Қирғизистон байроғини ўзгартириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабар қилди.

ТУРКИЯНИНГ ЯНГИ ЙИЛ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Истанбул Кападокия ва Анталия Ҳар бир сайёҳнинг ташриф буюриши керак бўлган жойлар рўйхатидаги илк уч йўналиш бўлган Истанбул, Кападокия ва Анталияда янги йилга «марҳабо» дейишга қандай қарайсиз? Янги йил режаларини тузиб бўлмаганлар ёки 2024 йилнинг илк мўъжизавий лаҳзаларини дунёнинг энг бетакрор жойларида бошдан кечиришни хоҳловчилар учун Туркиянинг муҳташам манзилларига яқиндан назар соламиз.

4 та ҳудудда кучли таъсир қилувчи дориларни сотаётганлар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар О.Н. ва А.С.

Нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилинади — Президент

Келгуси йилдан миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини кўп минг нусхаларда чоп этиш ва барча кутубхоналарга етказиб бериш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, ҳар йили энг яхши бадиий асарлар яратиш, таржима қилиш учун ижодий буюртмалар берилиб, муаллиф ва таржимонларга муносиб қалам ҳақи тўланади.

Ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мажлисда бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.

Ёш режиссёрларни қўллаб-қувватлаш учун Маннон Уйғур номидаги мукофот таъсис этилади

«Агар ҳозир “Қани, охирги бир ойда қайси театрга бордингиз, қандай янги китоб ўқидингиз?”, деб сўрасам, ўйлайманки, аксарият раҳбарлар хижолат бўлиб қолиши мумкин. Ҳолбуки, раҳбар-етакчилар ижтимоий дунёқараш, маданий савия бўйича бошқаларга ўрнак бўлишлари керак”,- деди Президент.

Ўзбекистонда миллий сериаллар ишлаб чиқариш учун Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдонда эркин иқтисодий зона — Cinema Park ташкил қилинади

Халқаро майдонда ўзбек маданий дипломатиясини ривожлантириш, бой маданий меросимизни халқимизга ва хорижий сайёҳларга кенг таништириш ишлари янги босқичга кўтарилади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маданият ва санъат, кутубхона ва музейлар ходимларнинг ойликлари 2024 йил 1 апрелдан 20 фоизга, 2025 йил 1 январдан яна 15 фоизгача бўлган миқдорда оширилади

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш учун алоҳида дастур қабул қилинади. Хаттотлик ва миниатюра санъати таълимини амалиёт билан боғлаш мақсадида миллий усулда қоғоз тайёрлаш бўйича ўқув ишлаб чиқариш устахонаси ташкил этилади.

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.