Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ходимлари томонидан ҳудудларда ўтказилган рейдлар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманининг чўл ҳудудида икки нафар шахс томонидан тўрт дона ноқонуний ов қуроли ёрдамида саккиз дона қўён ва бир дона бўрсиқ ноқонуний овлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан расмий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўрт дона ов қуроли олиб қўйилди ва Ички ишлар органларига топширилган.
Сурхондарё вилояти Узун тумани судида узоқ вақт қийноққа солиниб, эксплуатация қилинган аёлнинг қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги шов-шувли жиноят иши кўриб чиқилди. Бир оиланинг тўрт нафар аъзоси қийноққа солиш, оилавий зўравонлик ва одам савдосига суиқасд қилиш каби оғир жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.
Ўзбекистонда 15 январдан бошлаб антибиотикларни антибиотиклар фақат рецепт бўйича сотиш тартиби жорий этилади. Эндиликда антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар, шунингдек, тизимли таъсирга эга гормонал препаратларни дорихоналардан фақат шифокор кўрсатмаси бўйича харид қилиш мумкин бўлади.
Венесуэла сиёсий етакчиси Николас Мадуро АҚШ судида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун федерал ҳукуматга қарши ишларда тажрибага эга адвокат Барри Поллакни жалб қилинганин Business Insuder нашриёти хабар берди. Поллак илгари WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж ҳамда бошқа қатор юқори даражали айбланувчиларни ҳимоя қилгани билан танилган.
2026-йил 9 январда қабул қилинган 8-сонли қарори билан “Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Янги низомга мувофиқ, бакалавриат йўналишида иккинчи ва ундан юқори курсларда таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиш учун шартнома тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш ҳамда таълим якунланганидан сўнг уларни ишга қабул қилиш механизми белгиланди.
Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган жазо чоралари ҳаракатнинг оқибатларига қараб фарқланади.
Дубай ҳокимияти шаҳарни босқичма-босқич тўлиқ нақд пулсиз тўлов тизимига ўтказиш бўйича кенг кўламли режаларни эълон қилди. TimeOut Dubai нашри маълумотларига кўра, ушбу стратегия давлат ва хусусий сектордаги барча тўловларни рақамли шаклга ўтказишни назарда тутади.
«Севимли» телеканалида эфирга узатиладиган «Замон» кўрсатувида хабар қилинишича, 27 декабрь куни ёш аёл туман тиббиёт бирлашмасига ич қотиши шикояти билан мурожаат қилган. У қайнонаси билан бирга келган бўлса-да, шифокор кўригидан ва УЗИ текширувидан ўтишдан бош тортган ҳамда фақат клизма қилинишида туриб олган.
Жорий йилнинг 11 январь куни саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 20 январь соат 23:59 га қадар давом этади, бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 664,6 мингта туғилиш ҳолати қайд этилган. Статистик маълумотларда туғилишлар ота-оналарнинг ёш гуруҳлари кесимида таҳлил қилинган.
Meta Platforms компанияси АҚШнинг марказий ҳудудларида жойлашган Vistra компаниясига қарашли учта атом электр станциясидан электр энергияси харид қилиш бўйича 20 йиллик келишувларга эришганини маълум қилди. Шунингдек, компания кичик модулли реакторлар қуришни режалаштираётган икки компания билан қўшма лойиҳаларни ривожлантиришда иштирок этади.
Зангиота туманининг Назарбек маҳалласи ҳудудида соат 12:30 атрофида автомобиль ўрта босимли ер усти газ қувурига урилиши оқибатида газ сизиб чиқиши ҳолати қайд этилди. Ҳодиса сабаб ҳудуддаги 420 та аҳоли хонадонлари ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди деб Энергетика вазирдиги хабар берган.
Тиббий жиҳозларнинг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартибини белгилайдиган низом 2026-йил 26 февраль куни кучга киради. Низомга мувофиқ, айрим турдаги тиббий жиҳозлар клиник тадқиқотлар ўтказилмасдан олдин давлат рўйхатидан ўтказилади.
“HOFMANN” товар белгиси билан боғлиқ қоидабузарлик аниқланди “HOFMANN” товар белгисига бўлган ҳуқуқлар бузилаётгани юзасидан “M.T.” МЧЖ томонидан берилган мурожаат адлия органлари томонидан кўриб чиқилди. Текширув жараёнида “HOFMANN” белгисига фонетик жиҳатдан ўхшаш бўлган “HOFFMANS” номли контрафакт маҳсулотлар “M.T.” МЧЖ томонидан савдога таклиф этилгани аниқлани тўғрисида Адлия вазирлиги хабар берди.
«Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўзбек тилида нутқи шаклланган болани бошқа тилда таълим оладиган синфларга йўналтириш унинг манфаатларига зид эканини билдирди. Ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш, шунингдек боланинг устувор манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасининг биринчи ўқилиши чоғида муҳокама қилинди.
АҚШнинг Миннесота штати, Миннеаполис шаҳрида Иммиграция ва божхона полицияси (ICE) ходими иштирокида юз берган отишма оқибатида 37 ёшли АҚШ фуқароси Рене Николь Гуд ҳалок бўлди. Ҳодиса иммиграция органлари фаолиятига қарши ўтказилаётган норозилик акцияси вақтида содир бўлгани ва бу ҳолат ҳудудда кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.
Экологик стикерларни олиш билан боғлиқ почта тўловлари масаласи юзасидан жамоатчиликка аввал тақдим этилган расмий муносабатга қўшимча маълумот Давлат экологик экспертиза маркази томонидан берилди. Маълум қилинишича, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида экологик стикерларни етказиб бериш учун почта хизмати тўловларини “Click”, “Payme” йоки бошка тўлов иловалари орқали амалга ошириш имконияти жорий этилган.
OAV va ijtimoiy tarmoqlardagi xabarlar asosida Oliy Majlisning Inson huquqlari bo‘yicha vakilining (ombudsman)ning Navoiy viloyatidagi mintaqaviy vakili viloyatdagi 5-sonli jazoni ijro etish koloniyasiga monitoring tashrifini amalga oshirdi. Unda ushbu koloniyada jazo muddatini o‘tayotgan mahkum A.T.
Ўзгидрометерология хизмати агентлигининг расмий ахборотига кўра, 2026-йил 8 январь соат 22:00 ҳолатига кўра, Тошкент, Жиззах, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона водийси ҳудудларида туман кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат 9 январь куни эрталабки соатларга қадар сақланиб қолиши кутилмоқда.
Малайзиянинг Нилай шаҳрида велотрек бўйича “ASEAN Track Series” халқаро мусобақасининг биринчи босқичи якунланди. Миллий олимпиада қўмитасининг ахборотига қўра унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та медаль билан мусобақани тугатди.
Миллий статистика қўмитаси аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар бўйича янги маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида мазкур йўналишдаги инвестициялар ҳажми 26 трлн сўмни ташкил этган.
Тўлов амалга оширилмагани сабаб газ таъминоти тўхтатилган ҳолатларда ҳисоблагични блокдан чиқариш белгиланган тартиб асосида амалга оширилади. Аввало, ҳисобдаги қарздорлик тўлиқ қопланиши лозим.
Бугун Ўзбекистон Республикасида прокуратура органлари ходимлари куни нишонланмоқда. Сана муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
2026 yil Qoraqalpog‘iston Respublikasining chekka hududlarida istiqomat qiluvchi qishloq aholisi uchun ijobiy yangiliklar bilan boshlandi. Birlashgan Millatlar Tashkilotining Oziq-ovqat va qishloq xo‘jaligi tashkiloti (FAO) tomonidan tomorqa xo‘jaliklarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida zamonaviy qishloq xo‘jaligi texnikalari topshirildi.
Nestlé компанияси айрим болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари партияларини эҳтиёт чораси сифатида бозордан қайтаришини маълум қилди. Қайтариб олиш SMA, BEBA ва NAN формулаларининг айрим партияларини қамраб олган бўлиб.
Самарқанд вилоятида шифокорлар бемор танасидан тахминан 200 грамм миқдорда михлар ва ўз-ўзидан бурғилаб кирувчи винтларни олиб чиқишди. Бу ҳақда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиали матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини янада кучайтиришга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Лойиҳага кўра, ён шажара бўйича иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши белгиланмоқда.
Николас Мадуро 5 январь куни АҚШ федерал судида наркотиклар билан боғлиқ айбловлар бўйича ўзини айбсиз деб эълон қилди. Суд жараёни Манхэттенда федерал судида бўлиб ўтди.
Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида ноқулай об-ҳаво шароити ва қалин туман кузатилмоқда. Кўриниш масофаси 700 метргача қисқаргани сабабли айрим самолётларнинг қўниши ва жўнаб кетишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди деб аэропорт маъмурияти томонидан хабар берилди.
2026-йил 6 январь соат 20:00 дан 7 январь соат 20:00 гача Ўзбекистон ҳудудида асосан барқарор ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда деб Ўзгидромет ҳабар берди. ТОШКЕНТ ШАҲРИПойтахтда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.