Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларини мажоритар-пропорционал (аралаш) шаклга асосланган сайлаш тизими жорий этилади.
Сиёсий партиялар 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодларини эълон қилишади. Бугун, 10 май куни Марказий сайлов комиссияси 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайлови учун кампания бошлангани ҳақидаги қарорни қабул қилди.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади.
Пахтачи туманидаги газ қуйиш шохобчаси ҳудудида содир бўлган портлаш тўғрисида қўшимча маълумот берилди. Кеча, 9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нафар вакили татамига чиқади. Ушбу кун беллашувларида -81 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Мусо Собиров юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи жанглари якунланиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси ушбу босқичга етиб келди.
2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 18 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган. Юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,1 млн тоннага ошгани кузатилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар: -Хитой – 2 млрд -Россия – 1,6 млрд -Қозоғистон – 807 млн — Германия – 655 млн — Корея – 594 млн — Туркия – 460 млн -Туркманистон – 218 млн — Литва – 180 млн — Бразилия – 175 млн — Швейцария – 143 млн АҚШ доллари.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати саралаш босқичи жанглари якунланиб, чорак финалга чиққан спортчилар номи аниқ бўлди. Эртага турнирда барча вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилади.
10 май куни ЖЧ чорак финалида жанг қиладиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати: -51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Томоя Цубои (Япония) (Б ринг, 14:00) -57 кг: Абдумалик Халoков - Ишиш Юсуф (Иордания) (Б ринг, 14:25 дан сўнг) -63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Лоунес Хамраоуи (Франция) (А ринг, 15:10 дан сўнг) -71 кг: Саиджамшид Жафаров - Игорь Свиридченков (Россия) (Б ринг, 15:25 дан сўнг) -92 кг Лазизбек Мулложонов - Сезар Ла Круз (Куба) (А ринг, 16:25 дан сўнг) -54 кг: Ойбек Жўраев - Габриэль Эскобар (Испания) (Б ринг, 18:40 дан сўнг) -60 кг: Мужибилло Турсунов - Всеволод Шумков (Россия) (Б ринг, 18:55 дан сўнг) -67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Рониэль Иглесиас (Куба) (Б ринг, 19:25 дан сўнг) -75 кг: Аълохон Абдуллаев - Филип Акилов (Венгрия), (Б ринг, 19:55 дан сўнг) -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Альфонсо Домингез (Озарбайжон) (А ринг, 20:25 дан сўнг) +92 кг: Баҳодир Жалолов - Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон) (Б ринг, 21:10 дан сўнг).
Қатардан хушхабарлар давом этади. Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учунчи кунда ҳам ўз ҳисобига медаль қўшиб қўймоқда.
Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугунги дастур доирасида сўнгги иштирокимиз ўз жангини ўтказди. -75 кг вазн тоифасида жанг қилган Аълохон Абдуллаев сербиялик Алмир Мимич устидан ғалаба қозонди.
Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўққизинчи кун жангларининг кечки дастури давом эттирилмоқда. 67 кг вазн тоифасининг етакчиларидан бирига айланиб бораётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев яна бир ғалабани расмийлаштирди.
Кеча жаҳон чемпионатида дебют қилган Ойбек Жўраев (-54 кг) бугун иккинчи босқич доирасида рингга кўтарилди. Албаниялик Ариол Зенелига қарши баҳс олиб борган юртдошимиз навбатдаги ғалабаси билан мухлисларни янада хушнуд қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири билан биргаликда Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди. Номаълум аскар қабрига гулчамбар ҳам қўйди.
Саиджамшид Жафаров жангсиз чорак финалга йўл олди. Чорак финал йўлланмасини қўлга киритган боксчиларимиз сафи яна биттага кенгайди.
Ҳасанбой Дўсматов кубалик боксчини мусобақадан чиқариб юборди Жаҳон чемпионатида боксчиларимизга тобора жиддий рақиблар рўбарў келишни бошлади. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) учинчи босқичда кубалик Эрислан Ромеро билан жанг қилиб, чиройли ғалабага эришди.
Аввалроқ, видеода акс этган қиз мактаб психологи экани ҳақида хабар тарқалди. ИИБ ҳолатга муносабат билдирди.
Бугун Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар вакили татамига чиқади. Унда эркаклар -73 кг, аёллар эса -57 кг вазн тоифаларида курашишади.
29-31 май кунлари Россиянинг Астрахань шаҳрида Каспий илмий-таълим конгресси доирасида “Каспий-2023: барқарор ривожланиш йўллари” мавзусида илмий тадбир бўлиб ўтади деб хабар бермоқда Uz.A. Мазкур йирик учрашув Астрахань вилояти ҳукумати, Астрахань давлат университети, «Россия– имкониятлар мамлакати» автоном нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Москвага амалий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида эртага тўққизинчи кун жанглари ўтказилади. Унда беш нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади.
Президент фармонига асосан, мазкур тартиб сентябрь ойидан бошлаб жорий этилмоқда. Бугун, 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.
Дзюдо бўйича Доҳа шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамосининг ғазнаси яна бир медаль билан бойиди. -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида бугун иккинчи "класико" бўлиб ўтди. 86 кг вазндаги иштирокчимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев қозоғистонлик Сағиндиқ Тағамбайга қарши жанг олиб борди.
Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилади. “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари устидан солиқ назорати ўрнатилишини бекор қилишни назарда тутувчи янги Конституцияни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини (p2p ўтказмалари) амалга оширишда электрон ҳисобварақ-фактура бериш тартибини бекор қилиш бўйича топшириқ берди.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 60 кг вазндаги иштирокчимиз Мужибилло Турсунов бугун турнирдаги ўзининг учинчи жангини ўтказди.Ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида марокашлик Муҳаммад Ҳамутга қарши жанг олиб борди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Қатар мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.