Жаҳон чемпионатининг саккизинчи кунига келганда Ойбек Жўраев мусобақадаги илк беллашувини ўтказди. -54 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз биринчи босқичда сербиялик Тамир Галанов устидан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари президенти сайловини 9 июлда ўтказиш бўйича фармонни имзолади.Шавкат Мирзиёев «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги фармонини имзолади.
Жиззах вилоятида мудҳиш воқеа юз берган.
Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.
«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган учрашувда. Давлат раҳбари мамлакатда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслигини айтди.
Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритишини топширди.Ҳукумат 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқади.
Президент референдум якунларига бағишланган учрашув ўтказиб, референдум давомида умумхалқ муҳокамаларида фаол ва муносиб иштирок этган миллионлаб юртдошларни эътироф этди. «Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.
Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.
Хабарингиз бор, кечадан Қатар пойтахти Доха шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзоси Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколарини қўлга киритди.
Жаҳон банкининг 2022 йил натижаларига асосланган маълумотларига кўра, 8-ўринни эгаллаган Россия 2,3 трлн долларлик товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарган. Энг йирик иқтисодиёт ҳамон номинал ЙИМ 25,46 трлн доллар бўлган АҚШ бўлиб турибди.
Икки мансабдорларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А.
Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда яшаб келаётган Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчилари ҳақида маълумот берди. Маълумотга кўра, айни вақтда Улуғ Ватан уруши ва фронти орти фахрийларининг сони 174 нафарни ташкил қилади.
Тошкентда Қатар элчихонаси очилди. Маросимда Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий иштирок этди.
Фестиваль доирасидаги тадбирлар давом этаяпти. Куннинг иккинчи ярмидан кейинги танловлар доирасида турли-тилдаги ижро жараёнлари барчани ҳайрат ва ҳаяжонга солди.
Тошкентда ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг марказига яқинлашмоқда. Бугун 5 та вазнда жанглар ўтказилади.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида тураржой қурилишида қарийб 3,8 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган. Тураржойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида: — республика буджети маблағлари ҳисобидан – 9,3 млрд сўм — корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 5,3 млрд сўм — аҳоли маблағлари ҳисобидан – 3,6 трлн сўм — бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 157 млрд сўм.
Қатарда ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси ўз ҳисобига кумуш медални ёзиб қўймоқда. Ҳамюртимиз Дилшодбек Баратов -60 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Энг оғир вазн тоифасида олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов Тошкентда турнирда ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Ҳамюртимиз австралиялик Теремоана Жуниорга қарши жангнинг дастлабки раундида нисбатан сокинроқ ҳаракат қилди ва бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов пойтахтимиз мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги иккинчи жангини ўтказди. -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз бу гал марокашлик Саид Мортажий устидан ишончли ғалабага эришди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида 75 кг. вазнда ёш боксчи жаҳон чемпионатида дебют қилди.
Айни кунларда оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида давом этмоқда.Эркаклар ўртасида -67 кг вазн тоифасидаги мусобақа ўз ниҳоясига етди.
Белград-2021 жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган Абдумалик Ҳалаков (57 кг.) Тошкентдаги турнирда муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. У бугун нимчорак финал босқичи доирасида Чарли Сениор (Австралия)га қарши жанг олиб борди.
Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда фуқаро елкасига Ўзбекистон байроғини тақиб юргани сабабли ИИБ ходимлари билан ўртасида тортишув келиб чиққани акс этган видео тарқалди.
Бу 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлар ўтказилиши билан боғлиқ. Мудофаа вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни тадбирларига тайёргарлик кўриш ва санитар ишлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва унинг таркибидаги “Шон-шараф” давлат музейига кириш вақтинчалик тўхтатилди.
Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳри чинакам чўлқувар қўли гул инсонлар шаҳри. Бу галги халқаро бахшичилик фестивали шаҳар аҳолиси ва байрамга ташриф буюрган меҳмонларнинг кайфиятини яна ҳам кўтариб юборди.
Бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун еттинчи кун жанглари ташкил этилади. Унда икки ҳамюртларимизнинг икки нафари нимчорак финал босқичи учун, икки нафари эса чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Оғир атлетика бўйича Жанубий Кореяда ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк медалларини қўлга киритди. Аёллар ўртасида ўтган -55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Жамила Панфилова иккита бронза медалига сазовор бўлди.
Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 6-кунги баҳслари 6 май, шанба куни бўлиб ўтмоқда.-67 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев япониялик Юто Вакитага қарши рингга кўтарилди.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Пойтахтимизда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Руслан Абдуллаев учинчи ғалабасига эришди. Маврикийлик Ричарно Колинга қарши рингга чиққан юртдошимиз шоҳсупа сари яна бир дадил қадам ташлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.