Икки нафар фирибгар ОТМ очиб, унда ўқишни истаганлардан пул йиғиб олишган

Сурхондарёда икки нафар фирибгар ОТМ очиб, унда ўқишни истаганлардан пул йиғиб олишган.

Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда тезлик билан ҳаракатланган

Тошкентда тунгги пайтда қарама-қарши йўналиш бўйича тезлик билан машина ҳайдаган яна бир ҳайдовчи қўлга олинган.

Газ танқислиги вақтида қамоққа олинган "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори озодликка чиқарилди

У аввалроқ Энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун қамоққа олинганди. 2022 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонда газ танқислиги пайтида "Ҳудудгазтаъминот"нинг Тошкент вилояти филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонун бузилишига йўл қўйилгани учун жиноят иши очилган ҳамда у қамоққа олингани ҳақида хабар бергандик.  Бугун, 18 январь куни Бош прокуратура берган хабарга кўра, тергов ҳаракатлари давомида М.Алиевга нисбатан қўлланилган “қамоқ“ эҳтиёт чораси “гаров” эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.  Бундан ташқари, М.Алиевнинг лавозимидан четлаштириш тўғрисида Жиноят ишлари бўйича суднинг ажрими мавжуд.

COVID-19 сабабли тўхтатилган Тошкентдан Новосибирскга поездлар ҳаракати тикланди

Тошкентдан Новосибирскга қайта тикланган биринчи рейс 2 февралга режалаштирилган. 2 февралдан бошлаб "Тошкент-Новосибирск-Тошкент" йўналишида 369/370-сонли халқаро поезд қатновини бошлайди, деб хабар берди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.

Бокс. Эртага қизларимиз ҳам Осиё чемпионатини бошлаб олади (+рўйхат)

19 январь куни Бокс бўйича U 22 Осиё чемпионатининг қизлар ўртасидаги беллашувларига старт берилади. Унда 5 нафар ҳамюртимиз жанг қилади.

Тошкентда қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланди

Улар овқат токсикоинфекцияси шубҳаси билан шифохонага олиб борилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган қурилиш фирмасининг 20 нафар ишчиси овқатдан заҳарланганини маълум қилди.

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланди

Қоидабузарга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига жойлаштирилган. Тошкент кўчаларининг бирида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бокс. Мирзабек Мирзахалилов қозоғистонлик рақибига енгилди

Бугундан Бангкокда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати старт олди. Афсуски -57 кг вазнли боксчимиз Мирзабек Мирзахалилов қозоғистонлик Маҳмуд Сабирханга имкониятни бой берди.

Australian Open. Амалдаги чемпион Надаль 2-раунддаёқ турнирни тарк этди

Теннис бўйича Австралияда ўтказилаётган Australian Open турнирининг амалдаги чемпиони Рафаэль Надаль мусобақасининг 2-раундида дунёнинг 65-ракеткасига ютқазиб қўйди. Надаль уч сетда Маккензи Макдональдга 4:6, 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бокс. U-22 Осиё чемпионатига оид фактлар

Бугун старт оладиган, ўз тарихида иккинчи маротаба ташкил этилаётган U-22 Осиё чемпионатига оид фактлар:Мусобақага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилмоқда;Чемпионат йигитлар ўртасида 13 та, қизлар ўртасида эса 11 та вазн тоифасида ўтказилмоқда;Аввалига қизлар ўртасида ҳам 12 та вазнда мусобақалар ташкил этилиши кўзда тутилганди. Бироқ мазкур вазнда етарлича боксчилар тўпланмаганлиги учун жанглар ташкил этилмайди;Баҳсларда умумий ҳисобда 149 нафар боксчи жанг қилади (шулардан 54 нафари қизлар, 95 нафари йигитлар);Мусобақада қитъамизнинг 20 мамлакатидан боксчилар иштирок этишмоқда;Қатнашувчи мамлакатлар: Камбоджа, Хитой, Индонезия, Ироқ, Қозоғистон, Қувайт, Қирғизистон, Лаос, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Покистон, Филиппин, Саудия Арабистони, Сингапур, Шри-Ланка, Тожикистон, Таиланд, Ўзбекистон, Вьетнам;Баҳслар 18-26 январь кунлари бўлиб ўтади;24 январь мусобақада дам олиш куни;Мазкур мусобақанинг дастлабкиси 2022 йили Тошкентда ўтказилган ва унда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

Тошкентда йўл бўйидаги объектлар олдида пуллик “парковкалар” ташкил қилинади — қонун лойиҳа

Бунда мобиль иловалар орқали олдиндан жойни банд қилиш, бўш жойлар тўғрисида маълумотларни олиш каби имкониятлар яратилади. 15 дақиқадан кам турган автомашиналар учун пул ундирилмайди.

Бокс бўйича U22 Осиё чемпионати. Стартдаёқ дерби!

Бугун Бангкокда бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати бошланади. Биринчи кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 1 нафар вакили рингга кўтарилади.

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 январь куни АҚШда ўтказади.Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида ўтадиган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчига америкалик Улисес Сиерра (17-2-2, 10 КО) рақиб бўлади.

Ўзбекистонлик олимлар Қорағат ва қулупнайнинг янги навларини яратишди

Резаворларнинг янги навлари юқори ҳосилдорлиги, ташиш қобилияти, чидамлилиги, макро ва микроелементларга бойлиги билан ажралиб туради. Ўрганиш натижаларига кўра, академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти олимлари олтин смородинанинг учта янги нави: “Ўзбек ширинлиги”, “Ойдин” ва “Ёдгор” патент олинди.

2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони 3 бараварга ошди

Ўтган йили Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан энг кўп фуқаролар туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

ХВЖ глобал инфляциянинг секинлашувини таъкидламоқда

Глобал инфляция 2023 йил ва 2024 йилда секинлашади, деб ҳисобламоқда, Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарув директорининг биринчи ўринбосари Гита Гопинат.«Агар бизнинг ҳисоб-китобимиз тўғри чиқса, бу йил ва келаси йилда инфляция глобал миқёсда секинлашади», — деди у, Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида сўзга чиқиб.

«Tata Steel-2023». Абдусатторов 6 соатли ўйинда ғалаба қозонди, Синдаровда дуранг

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» нуфузли халқаро турнирда тўртинчи кун баҳслари ўтказилди."Мастерс" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда эронлик Пархам Мақсудлуга қарши оқ доналарда ўйнади.

Пойтахт кенгаши Жаҳонгир Ортиқхўжаевга миннатдорчилик билдирди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Кенгашнинг собиқ раҳбари, ишдан олинган пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга шаҳар ривожига қўшган ҳиссаси ва ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Кейинроқ эса хабар ўчириб ташланди.

Тошкент ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёрдамчисини ишдан бўшатди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган Музаффар Абдураҳмонов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Музаффар Абдураҳмонов ўз лавозимини тарк этди.

Талабаларга харид қилинган темир йўл чипталари бепул алмаштириб берилади

Олий таълим вазирлиги талабалар учун темир йўл чипталарига қўйилган чегирмалар узайтирилишини маълум қилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар қилишича, Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларга ўқув графикларини мослаштирган ҳолда амалга оширилади.  Назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин.

Дзюдочиларимизнинг Португалиядаги Гран-прида қатнашадиган таркиби маълум

27-29 январь кунлари Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича йилнинг дастлабки йирик турнири – Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Жаҳоннинг 80 га яқин мамлакатидан ташриф буюрадиган терма жамоалар иштирокидаги мусобақада ҳамюртларимиз ҳам медаллар қатори Олимпиада рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 млн сўмгача устамалар берилади

Устамалар ходимларнинг рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳри бўйлаб ҳарбий дала ошхоналари ташкил этди — манзил

Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхонаси фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 6 та йўналишда ҳамкорликка келишиб олинди

Шавкат Мирзиёев Сингапур раҳбарияти билан учрашди. Давлат бошқаруви учун кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, «яшил» технологияларни жалб қилиш, шаҳарсозлик ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

«Tata Steel-2023». Синдаров ғалаба қозоди, Абдусатторов Гукеш билан дуранг ўйнади

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли халқаро турнирда учинчи кун баҳслари ўтказилди."Мастерс" гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Доммарджу Гукешга қарши ўйнади ва дуранг натижа қайд этди.

Италия киносининг афсонаси Гина Лоллобригида 95 ёшида вафот этди

Италиялик кино афсонаси Жина Лоллобригида 95 ёшида вафот этди, деб хабар берди AНСA ахборот агентлиги унинг оила аъзоларига таяниб.Унинг невараси, Италия қишлоқ хўжалиги вазири Франческо Лоллобригида унинг ўлими ҳақидаги хабарни Twetterда ёзиб, уни “Италия кинематографияси ва маданиятининг энг ёрқин юлдузларидан бири” деб атади. РAИ давлат матбуоти ҳам унинг ўлими ҳақида хабар берди.

Россиядан Ўзбекистонга ўқишга кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга Россиянинг Украина билан чегарадош саккизта шаҳрида таҳсил олаётган 80 нафар талаба киритилган. Истисно тариқасида Россия олий ўқув юртларидан Ўзбекистондаги давлат университетларига кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати эълон қилинди.

Бокс. Мутлақ чемпион Наоя Иноуэ камарларидан воз кечиб, Муроджон Аҳмадалиевнинг вазн тоифасига ўтмоқда

Профессионал бокс бўйича ўта енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони Ноая Иноуэ (24-0-0, 21 КО) ўз дивизиони ўзгартиришини маълум қилди.Япониялик боксчи барча камарларидан воз кечган ва биринчи ярим енгил вазн тоифасига ўтмоқда.

Бекзод Абдураҳмонов яна «Ҳарвард»да фаолият олиб боради

Эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов АҚШнинг дунёга машҳур «Ҳарвард» университетида фаолият олиб боради. Бу ҳақида спортчимизнинг ўзи маълум қилмоқда.

“Utair” авиакомпанияси Самарқанд ва Фарғонага парвозлар сонини оширди

Компания жорий йилнинг 22 январь кунидан бошлаб Фарғона — Сургут йўналиши бўйича ҳафтада бир марта — якшанба кунлари парвозларни амалга оширишни режалаштирган. Россиянинг “Utair” авиакомпанияси парвозлар частотасини оширди ва Ўзбекистонга парвозларнинг янги йўналишини очди, дея хабар бермоқда Uzbekistan airports.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.