Олмазор туманидаги Келес йўли кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари муносабати билан ёпилади.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан 19 июль соат 20:00 дан 30 август кунига қадар Келес йўли кўчасининг Норазтепа кўчаси билан кесишмасидан Узумбоғ кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
«Ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз», - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.