Прокуратура ҳолат юзасидан суриштирув бошлади. Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини ўзи осиб, вафот этган.
Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.
Кахрамон Куранбаев ва Кахраман Сариев (Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси) президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисига биринчи ўринбосарлар, Умар Исмаилов, Улуғбек Мухаммадиев эса ўринбосарлар этиб тайинланди.Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан бир қатор давлат маслаҳатчиларига янги ўринбосарлар тайинланди.
Арчалар ўрнатилган манзилларда 25 декабрдан 5 январга қадар болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади.
"Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида “Шарқий Асрлон”, “Жагиз” ва “Бойлик” каби янги истиқболли майдонлардаги 3 та, шунингдек, “Қуйи Сургил” конидаги 4 та (10, 24, 25 ва 26), “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 2 та (3, 4) ҳамда “Арслон” конидаги 30-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари мутахассислар иштирокида ўрганилди.
Aудит давомида аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолати ўрганилади. "Aёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Aдлия вазирлиги.
Колумбиянинг Богота шаҳрида жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида оғир атлетикачилар энг оғир вазн тоифаси +109 килограммда совринли ўринлар учун мусобақаларда қатнашди. Дастлаб чемпионатнинг «C» ва «B» гуруҳларида иштирок этаётган спортчилар, ундан кейин “А" гуруҳидан жой олган жаҳон оғир атлетикасининг етакчи вакилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда. Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманидаги "Расулбек" фермер хўжалигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Мазкур ўрганиш давомида фермер хўжалик ер майдони ҳудудида 83 туп ҳар хил катталикдаги терак, жийда ҳамда туронғил дарахтлари қўпорилганлиги, шу билан бирга 3 туп дарахт шикасланганлик ҳолати аниқланди.
У шериклари билан жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда гумонланмоқда. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ҳудудгаз Андижон” ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқалар жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ш.
My.gov.uz'да Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшаётган чет элликлар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди. My.gov.uz'да Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.
Бугун Колумбияда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида +109 кг вазн тоифасида А, B ва C гуруҳларидаги беллашувлар ўтказилади.
Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган.
Депутатнинг айтишича, митинглар тўғрисидаги қонун ҳали қабул қилинмагани учун блогер Ҳайдаров қонунга хилоф равишда жазоланган. Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Ўзбекистонда митинглар ўтказилаётгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Улар жамият ва давлат манфаатларига салкам 3,5 млрд сўм зарар келишига йўл қўйиб берган. Шеробод, Музработ ва Узун “ТЭТК” бошлиқларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШнинг Халқаро диний эркинлик бўйича элчиси Рашад Ҳусайн билан учрашди. Элчининг таъкидлашича, мамлакатда диндорларнинг ўз эътиқодларини ифода этишлари учун янада кенгроқ шароитлар яратиш радикал қарши курашга ёрдам беради.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган. Бу йил Қарийб 5,5 млрд сўмлик 7 млн 435 мингта пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини “Masdar” (БАА), "GD Power – Powerchina" (Хитой) ва “Voltalia” (Франция) компаниялари қуради. Кеча, 15 декабрь куни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар аниқланди.
Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етишини айтди. Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади.
Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Тошкент вақти билан бугун тонгда вазни 109 кг.гача бўлган эркаклар мусобақада иштирок этишди.
Юртимизда 300га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етиши аниқланган. Шу билан бирга, уран хомашёси бўйича ҳам 15 йилга етадиган захира мавжуд.
Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга ошди.
Мазкур лойиҳа 2020 йилда жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Аммо, айрим камчиликлари сабаб тасдиқланмаган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов соқол қўйишга тақиқлар ҳақидаги гапларга муносабат билдирди. Бугун, 15 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда соқол қўйишга тақиқлар қўйилиб, айрим жойларда рейдлар ўтказилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Президент Ўзбекистонда энергия таъминоти «қўл бошқаруви» орқали эмас, тизим асосида ишлаши кераклигини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев, шунингдек, АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод қилиш имтиёзи жойларда «ўйинга айланиб кетмаслиги» кераклигини қатъий кўрсатиб ўтди.
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига кўра тўртта йўналишда энг яхшилар маълум бўлди. Унга кўра: Энг яхши ҳакам: Козим Аҳмадалиев Энг яхши жамоа: Фарғона (умумжамоа ҳисобида 1-ўрин) Энг яхши аёл боксчи: Феруза Казакова Энг яхши эркак боксчи ("Руфат Рисқиев кубоги"): Мужибилло Турсунов Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
"Ўзбекнефтгаз", "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари", "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" раисларига "ҳайфсан" берилди. Бугун, 15 декабрь куни президент раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласи ҳақида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Кеча куннинг биринчи ярмида аёллар, иккинчи ярмида эса эркаклар ўртасидаги барча финал жанглари ўтказилди.
Оғир атлетика бўйича Колумбиянинг Богота шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учун аталган кунлар етиб келди. Бугун Олимпиада ва жаҳон чемпиони Руслан Нурудинов олтин медаллар учун супага чиқади.
Кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тақиқлаш, блогерлик фаолиятининг тартиби ҳақида янги қоидалар белгилаб қўйилган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди. Ушбу Кодекс Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилиниш каби муносабатларни тартибга солади.
Қўшимча 14 та қатнов 26 декабрь кунидан бошланади. Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди қатновлари йўлга қўйилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.