Сўнгги ойларнинг ўзида нефтегаз ва энергия назорати тизимларида 192 та коррупция ҳолатлари аниқланган. Президент иштирокидаги йиғилишда бугунги кундаги муаммоларда тизимсиз ишлаш, энергоресурсларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам сабаб бўлаётгани кўрсатиб ўтилди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарлари Улуғбек Мустафоев, «Ўзтрансгаз» АЖ Беҳзот Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарлари Мехриддин Aбдуллаев 3 ой синов муддати билан раҳбарлик лавозимларидан озод қилиниб, вақтинчалик вазифаларни бажарувчи этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қиш мавсумида аҳолини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилмоқда.
Энергетика вазирлиги “свет” ва газ танқислиги юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан аҳолига мурожаат қилди. Маълум қилинишича, бугунги кундаги максимум талабни қондириш учун газ қувурлари ва магистрал электр тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти етарли бўлса-да, ресурслар етарли эмаслиги ҳисобига истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлашда муаммолар кузатилмоқда.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Tata Steel Chess" турнири давом этмоқда.Кеча мусобақанинг 2-тури доирасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда америкалик Фабиано Каруанага қарши дона сурди.
Аввалроқ, Бухорода сайёҳлик маркази қуриш тўғрисида қарор қабул қилингани, уни ташкил этиш учун ҳокимлик, прокуратура бинолари, спорт майдончасини бузиш, мингта дарахтни йўқ қилиш зарурлиги ҳақида хабар берилган эди. Сўнгги кунларда оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Бухоро шаҳрида "Бухоро туризм маркази" қурилиши бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Ҳокимлик уларнинг иш вақтини 10:00 дан 17:00 гача қилиб белгилади. Мазкур қарор аҳолига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида қабул қилинган.
14 январдан барча кутиб олувчилар учиб келиш залларига кириб, кутишга рухсат берилди. Ўзбекистон аэропортларида кутиб олувчиларнинг ичкарига киришларига рухсат берилди.
Ҳокимлик бу орқали электр тизимига юкламани пасайтириш ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтармоқчи. Тошкентдаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади.
Нидерландиянинг Вейк-ан-Зи шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнири бошланди.Ушбу нуфузли мусобақанинг "Мастерс" гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, "Челленжер" гуруҳида эса Жавоҳир Синдаров ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқда.
АҚШнинг Лейк-Плесид шаҳрида XXXI Бутунжаҳон қишки Универcиада ўйинлари давом этмоқда. Айни пайтга келиб, делегациямиздан 2 нафар фигурали учувчи мусобақадаги иштирокини тугатди.
Маълум қилинишича, ҳодиса электр таъминотига бўлган юқори талаб, яъни юкламанинг ортиши натижасида содир бўлган бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сергели тумани 8-мавзеда трансформатор ёниб кетгани акс этган видео тарқалди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аномал совуқ кунларда ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганиш учун Шўртан газ кимё мажмусида бўлди. Респyблика ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келганлиги ва айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечалари -25 даражагача пасайиши кузатилганлиги сабабли, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши хавфсизлик ва барқарор ишлаб чиқариш ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди.
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 15 январь тонгида UFC’нинг 2023 йилдаги дастлабки мусобақаси бўлиб ўтди.Кечанинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифаси вакиллари Шон Стрикленд (25-5) ва Нассурдин Имавов (12-3) ўртасида кечди.
Респyблика ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келганлиги ва айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечалари -25 градусгача пасайиши кузатилганлиги сабабли, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши хавфсизлик ва барқарор ишлаб чиқариш ҳолатини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Шўртан газ кимё мажмуасида бўлди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» томонидан мажмуадаги технологик асбоб-ускуналар ва ижтимоий соҳа объектларини тўхтовсиз ва барқарор ишлаши ҳамда белгиланган режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар ҳолати кўздан кечирилди.
ИИББ маълумотлари асосида мухбиримиз берган хабарга кўра, уч нафар эркак Тошкентда машинада сайр қилиш учун такси ҳайдовчисига ҳужум уюштиришган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасида тошкентлик эркак мурожаат қилиб, “Ҳасанбой”дан ўтаётганида машина сақламоқчи бўлган кишини кўриб қолганини, тўхтатганидан сўнг автомобилига уч киши минганини билдирган. “800 метр ҳайдаганимдан сўнг мендан тўхтатишни сўрашди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси олдида фуқаролар тўплангани ток ўчиши сабабли норозилик билдираётгани акс этган ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида аномал совуқ ҳавода автобус эшигини очиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди.
17-26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Ёдингизда бўлса, ушбу мусобақанинг дастлабкиси 2022 йил январь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган ва унда боксчиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди.
Тошкент шаҳри ва вилоятидаги газ ва электр тармоқларида носозликлар юзага келиб, таъминотда узилишлар содир бўлмоқда. Энергетика вазирлиги қурилмаларда юкламанинг ортиши натижасида ҳудудларда электр ва газ таъминотида узилишлар кузатилаётганини маълум қилди.
Бунга кучли совуқ туфайли йўлларда музламалар ҳосил бўлгани сабаб қабул қилинган. Ўзбекистондан ҳаракатланувчи халқаро йўналишлардаги автобус қатновлари вақтинчалик тўхтатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди. Давлат раҳбари сафарбарлик соҳасидаги тайёргарлиги ва ҳудудий мудофаасини ташкил этиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.
Мазкур қарор аномал совуқ туфайли қабул қилинган. Харид қилинган чипталар 100 фоиз қийматда қайтарилади "Тошкент-Бухоро-Тошкент" йўналиши бўйича "Афросиёб" тезюрар поездларининг ҳаракати уч кунга тўхтатилди, деб хабар қилди "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Матбуот хизмати.
Сенаторлар, юқори палата масъул ходимларидан иборат гуруҳ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ўрганишни бошлади. Аслида ҳукумат қарори билан 2023 йил 1 январдан барча ташкилотлар иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиши керак эди.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома тузилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди. Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчиси автомашинасининг орча чироқларига милтилловчи чироқ ўрнатганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бортида 179 йўловчиси бўлган учоқ "Домодедоводаги" муқобил аэродромга боришга қарор қилган. Белгиланган аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити (бўрон) туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Самарқанд — Санкт-Петербург йўналиши бўйича HY639 рейси Москвага йўналтирилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Республикамизда кузатилаётган аномал совуқ кунларда аҳоли ва истеъмолчиларни нефть маҳсулотлари билан таъминлаш барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўлди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бугунги кундаги ҳаво ҳарорати ўзгаришларини инобатга олган ҳолда корхонанинг асосий таркибий бўлинмаларида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганди.
“Quramax Medical” МЧЖга берилган лицензияни бекор қилиш ва яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариш бўйича суд бўлди. Бугун, 13 январь куни Тошкент туманлараро иқтисодий судида “Quramax Medical” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиш ва қўллаш учун яроқсиз дори воситаларини муомаладан чиқариш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтди.
Қаттиқ совуқ туфайли автобуснинг дизель ёқилғиси музлаб қолган. Қутқарувчилар томонидан йўловчилар Актобе вилоятидаги лагерга жойлаштирилган.
Йўловчиларни манзилига етказиш мақсадида захира Aфросиёб электропоезди жўнатилди. Жорий йилнинг 13 январь куни Бухоро – Тошкент йўналишидаги 765-сонли Aфросиёб юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво сабабли поездда носозлик юзага келди ва поезд «Малик» бекатида тўхтатилди.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган. Жорий йилнинг 12 январь куни соат 20:40 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида бир нечта автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.