Ўзбекистонда вазирликлар ва бош вазир ўринбосарлари сони сезиларли даражада қисқартирилди — рўйхат

Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Бош вазир ўринбосарлари сони 8 тадан 4 тага, вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тага қисқартирилади.  Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби ҳам тасдиқланди: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги; Иқтисодиёт ва молия вазирлиги; Тоғ-кон ва геология вазирлиги; Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги; Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги; Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги; Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги; Табиат ресурслари вазирлиги; Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги; Қишлоқ хўжалиги вазирлиги; Сув хўжалиги вазирлиги; Рақамли технологиялар вазирлиги; Адлия вазирлиги; Транспорт вазирлиги; Маданият ва туризм вазирлиги; Мудофаа вазирлиги; Энергетика вазирлиги; Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ташқи ишлар вазирлиги; Ички ишлар вазирлиги; Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Ўзбекистонда бош вазир ўринбосарлари сони икки баробарга қисқартирилади

Президентнинг маъмурий ислоҳотлар тўғрисидаги фармони билан бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан тўрттага қисқартирилади, бош вазир маслаҳатчилари лавозимлари тугатилади. Бош вазир ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида вазирлик ва бошқа раҳбарлик лавозимларини эгаллашлари тақиқланди.

Ўзбекистонда вазирлик ва идоралар сони 61 тадан 28 тага қисқартирилди

Ўзбекистон президенти вазирлик ва идоралар сонини 61 тадан 28 тага қисқартириш тўғрисидаги ҳужжатларни имзолади. 20 та идора бутунлай тугатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти бузилганлиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Гиёсов веб-сайт хакерлар ҳужумига учрагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ сайти бузилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилади

Ўзбекистон президенти ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилиши айтилди. Мақсад — ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Бокуда мусобақада ғолибликни қўлга киритди

Ўзбекистонлик гройссместер Нодирбек Абдусатторов Озарбойжонда ўтказилган Вугар Гашимов халқаро турнирида ғалаба қозонди.Унда 10 нафар шахматчи рапид ва блиц йўналишларида иштирок этишди.

Тошкентда бир нечта машиналарнинг ойнасини синдириб, ўғирлик қилган шахс ушланди

У 17 ёшли йигит бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳарбий прокуратура президентга ҳисобот берди

Давлат раҳбари Ҳарбий прокуратура фаолиятини рақамлаштириш, инсон манфаатларини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди. Бугун, 23 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишди.

Тошкентда 2 нафар аёл бировнинг уйидан $90 минглик тақинчоқлар ва $7 минг пулни ўғирлаб кетди

Улар уй эгаларининг йўқлигидан фойдаланиб, уй хоналаридан бирининг эшигини калит танлаш йўли билан очган. ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг декабрь ойида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 41 ёшли Ф.Н.

Ўзбекистонликлар учун Янги йил байрамида дам олиш кунари эълон қилинди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Фармонга кўра, 2023 йил 2 ва 3 январь қўшимча дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

Расул Кушербаев: «Парламентга нисбатан бундай муносабатдан жуда хафаман»

Депутат Расул Кушербаев Qalampir.uz`га берган интервьюсида «айрим идора ва раҳбарлар»нинг парламентга муносабатидан жуда хафа эканини айтди. «Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз.

Самарқандда 13 ёшли қизни 2 йил давомида зўрлаб, ҳомиладор қилган эркак 12 йилга қамалди

Самарқанд шаҳар суди томонидан мактаб ўқувчисини зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди. 2021 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳридаги мактабда таҳсил олувчи 13 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани ҳақидаги хабар бергандик.  Текширув давомида қизни у билан бир уйда бирга яшаб келаётган онасининг хонадоши зўрлагани, зўравонлик қизнинг 11 ёшидан бошлангани аниқланганди.

Расул Кушербаев ортидан яна бир депутат фаолиятини якунлади

Мен ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилдим — Нуриддин Зайнитдинов. Бугун, 23 декабрь куни Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи $500 пора билан ушланди

У фуқарони ишга киритиш эвазига пул талаб қилган. Қашқадарё вилояти прокуратураси хабарига кўра, фуқаро С.Қ.нинг ариза юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.М.

Андижонда иккита МЧЖ 1,6 млрд сўмлик “свет”ни ўғирлади

Электр таъминоти корхонаси масъул шахслари эътиборсизлиги натижасида давлат бюджетига зарар етказилди. Бош прокуратура Департаменти хабарига кўра, Андижон туманида “К.-Ё” электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида “A.-S.” ва “M.S.” МЧЖлар электр тармоғига шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.  Натижада, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Бокс. Аёллар ўртасидаги ЖЧ 2023 йилда Ҳиндистонда ўтказилади

Халқаро бокс федерацияси (IBA) 2023 йил аёллар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати муддатларини маълум қилди. Унга кўра, мусобақа 15-31 март кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

Паркент туманида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ортидан ободонлаштириш бўлими бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Аниқланишича, ободонлаштириш бўлими томонидан дарахтларнинг кесилиши оқибатида салкам 600 млн сўм зарар етказилган. Аввалроқ, Тошкент вилоятида Паркент туманида 57 туп кўп йиллик соғлом дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар бергандик.  Вилоят прокуратураси хабарига кўра, туман Ободонлаштириш бўлими томонидан туманнинг “Қизил тоғ” МФЙ ҳудудидаги қуриб қолган дарахтларни кесиш юзасидан Давлат хизматлари агентлигига электрон шаклда мурожаат қилинган.  Жараёнда масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги натижасида рухсат берилган дарахтлардан ташқари 7 тўп дарахтлар ҳам кесилган ва ўсимлик дунёсига 587 млн 503 минг 185 сўмлик зарар етказилган.

Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлади

Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев фаолиятини якунлагани ҳақида ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Шахмат. Абдусатторов Озарбойжондаги «блиц»да пешқадамлар сафида бормоқда

Хабарингиз бор, Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича рапид+блиц йўналишида "Вугар Гашимов"  халқаро турнири бўлиб ўтяпти. Рапид йўналишида Нодирбек Абдусатторов ғолиб чиққан эди.

Судларнинг ноқонуний қарорлари оқибатида 30 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Бундай ҳолатлар энг кўп Тошкент шаҳрида кузатилган. Ноқонуний чиқарилган қарорлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ички ишлар вазири Тошкентда одамларни кўпроқ автобусларда юришга чақирди

Вазир Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетгани, натижада тирбандликлар сабаб "умуман юриб бўлмай қолганини" айтди. ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов Юнусобод туманидаги 8-сон автобуслар саройига ташриф буюриб, у ерда жамоатчилик фаоллари ўртасида суҳбатда одамларни кўпроқ жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.

Тошкент вилоятида номаълум шахслар кўп йиллик дарахтларни кесиб ташлади

Табиатга етказилган зарар 394 миллион сўмни ташкил этади. Тошкент вилоятида 7 дона шумтол номаълум фуқаролар томонидан кесиб кетилган.

Тошкентда бир кунда бир нечта автомобиллар ойнаси синдириб кетилди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди. Жорий йилнинг, 22 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида бир нечта автомашинанинг ойнаси синдириб кетилгангани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Дзюдо. Юсупов бронза медалини қўлга киритди, Бобонов 3-ўрин учун беллашувда ютқазди

Исроилда якунига етиб бораётган дзюдо бўйича Мастерс мусобақасининг охирги кунида икки нафар спортчимиз медаллар учун курашиш имкониятига эга бўлишди.90 кг  вазнда Давлат Бобонов қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, чорак финалга чиққанди.

Баҳром Абдураҳимов «Насаф» билан шартномасини узайтирди

Баҳром Абдураҳимов 2023 йилги футбол мавсумида ҳам «аждарлар» билан бирга бўлади. Баҳром бугун «Насаф»билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Париж-2024 ташкилий қўмитаси оғир атлетика бўйича мусобақалар қачон ва қаерда ўтказилишини эълон қилди

Аввал хабар берганимиздек, Париж-2024 учун фақат 120та квота ажратилган. 60таси эркаклар учун ва яна 60таси аёллар учун.

Самарқандда “Док-1 Макс” препаратидан болаларнинг оммавий ўлими қайд этилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан “Док-1 Макс” экспертизаси ўтказилмоқда. Препаратни сотиш вақтинча тўхтатилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика лойиҳаларида ҳамкорлик қилади

Тошкентдаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари энергетика объектларини модернизация қилиш ва қуриш, геология-қидирув ҳамда табиий газни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш лойиҳаларини жадаллаштиришга келишиб олди.Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев тор ва кенгайтирилган доирада музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Чилонзор квартира ўғрилар фаоллашган

Тошкентнинг Чилозор туманида уй ўғрилари фаоллашгани кузатилмоқда.

Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди — рўйхат

566 нафар талаба президент ҳамда номдор давлат стипендиялари соҳиби бўлди 2022/2023 ўқув йили учун қуйидаги бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон президенти ва бошқа номли давлат стипендиялари тайинланди. — Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси - 72 нафар; — Навоий номли давлат стипендияси - 234 нафар; — Ислом Каримов номли давлат стипендияси - 100 нафар; — Беруний номли давлат стипендияси - 95 нафар; — Улуғбек номли давлат стипендияси - 26 нафар; — Ибн Сино номли давлат стипендияси - 22 нафар; — Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси - 3 нафар; — Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси - 8 нафар; — Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси  - 6 нафар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.