Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳасига кўра, ID-карта, “загранпаспорт”, "техпаспорт" ва автомобиль рақамларини фуқароларнинг уйига ёки унинг турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади. “Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Улардан бири $23 минг, иккинчиси $12 минг пора олган вақтда ушланган. Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати, 1985 й.т.
Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб икки кўчада транспорт ҳаракати чекланади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан пойтахтнинг қуйидаги икки кўчаси 27 август куни соат 9:00 дан соат 13:00 га қадар вақтинча ёпилади. — Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳ кўчаси билан кесишмасигача; — Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача.
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Абдулазиз Камилов ва ташқи ишлар вазири в. б. Владимир Норов Туркманистоннинг «Галкиниш» («Тикланиш») ордени билан тақдирланди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Мустақиллиги куни билан табриклар экан, «дўст украин халқига тинчлик ва фаровонлик» тилади. У икки давлат ўртасидаги «анъанавий равишда дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган» муносабатлар «бундан кейин ҳам ривожланиб боришига» ишонч билдирди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари ҳавога чиқарилаётган CО2 миқдорини камайтириш нуқтайи назаридан хорижий давлатлар ва Ўзбекистонда электромобиллар бозорини ривожлантириш тенденциялари ва истиқболларини таҳлил қилди.Сўнгги 10 йилда жаҳон бозорида электр транспорт воситаларининг савдоси 50 баравардан ошиб, жаҳон автомобиль бозорида электромобилларнинг улушини 0,2 фоиздан 8,3 фоизгача ўсишига олиб келди. Жаҳонда барча турдаги электр транспорт воситалари савдосининг тахминан 90 фоизи Хитой, Европа ва АҚШ нинг ҳиссасига тўғри келади.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари жаҳон ва Ўзбекистондаги ҳозирги озиқ-овқат инфляциясини таҳлил қилди. Айни чоғда жаҳон озиқ-овқат бозори анча беқарор.
Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Тўлқин Қиличев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинганди. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги янгиланган мураббийлар штабининг расман таништирув маросими бўлиб ўтди.
Сурия президенти Башар Асаднинг Самарқанддаги ШҲТ саммитига ташрифи муҳокама қилинмади, деди Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов. Аввалроқ ОАВ унинг саммит доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Мазкур фуқаронинг табиатга етказилган зарар миқдори 156 млн сўм ҳисобланган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қарши шаҳрида қарағай дарахтлари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Давлат органларида блокчейн технологиясини қўллаш аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, тенгсизликларни камайтириш ва олдинга «сакраш»га ёрдам беради, дея ёзади ЕИнинг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска.Давлат хизматларини рақамлаштиришда шаффофликни ошириш ҳамда коррупция ва порахўрлик ҳолатларини камайтириш орқали давлат муассасаларига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Январь ойидан бошлаб салкам 1,1 млн кишига харид учун кэшбек тўлаб берилган. Жорий йилнинг январь ойидан бери тўланган харид учун кэшбеклар 330 миллиард сўмдан ошди.
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада бир эркак болалар боғчасида айнан болаларнинг кўз олдида аёлни бўғаётгани акс этган.
Тошкентда фирибгарлар автомобиль эгаларидан пул талаб қилишнинг янги турини ўйлаб топишган.
Самарқандлик ўсмир бола маиший техника ва телефонларни бепул тарқатиш акцияси ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиб, 28 кишининг пластик картасидан пул ўғирлаган.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг янги раиси этиб Аманбай Оринбаев сайланди. У аввалроқ ИИВ раҳбари ва Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Шавкат Мирзиёев икки ой олдинги Нукус воқеалари негизида аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммолари ётганини таъкидлади. «Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар „халқни рози қилиш“ деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», — деди у.
Россияда Ўзбекистонга заргарлик маҳсулотлари ва қимматбаҳо тошларни контрабанда йўли билан олиб чиқилишига чек қўйилган.
Нукус шаҳрида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади. Президент Қорақалпоғистонда қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича аниқ топшириқлар берди.
Боғча болалари олдида жисмоний зўравонликка учраган аёл мактабгача таълим муассасаси ходими эмаслиги айтилди. Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий уй боғчасига бориб болалар кўз ўнгида уни бўғизлагани акс этган хабар ижтимоий тармоқралда тарқалди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев номзоди таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига жўнаб кетди.
ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди. 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, умумий ҳарбий хизмат муддати 20 йил бўлган ҳарбий хизматни ўтаб, резервга бўшатилганларга ҳам давлат ҳисобидан турар-жой берилади. Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари, ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш тартиби такомиллаштирилади.
Эндиликда Тожикистонга кирувчи ёки ундан чиқиб кетаётган ўзбекистонликлар коронавирусга ПЦР тести натижаларини ёки коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак. Тожикистон ПЦР тести натижаси ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этиш талабини қайтарди.
Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдурахманов эгаллади.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича “28th Abu Dabi International Chess Festival” халқаро турнири ўз якунига етди. Мусобақада 31 мамлакатдан келган 148 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Авиакомпаниянинг қайд этишича, эндиликда йўловчилар сотиб олинган авиачиптанинг жўнаш санаси ва вақтини ўзгартириши мумкин. Uzbekistan Airways йўловчилар учун янги “Aвиачиптани қайта расмийлаштириш” хизматидан фойдаланиш имкониятини яратди.
Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланди.Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгесидаги бўш қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда республика парламенти матбуот хизмати.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ислом давлати номидан Ҳиндистонда худкушлик қўпорувчилик ҳаракатини содир этмоқчи бўлган ўзбекистонликни қўлга олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.