Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган бозорчалар ташкил қилинди. Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва вилоят марказларида Мустақиллик байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган байрам ярмаркалари иш бошлади.
3 ва ундан ортиқ эгизаклар сони 250 нафарини ташкил этди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида республикада 10 621 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.
Икки давлат ўртасида қиймати 3,7 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея қишлоқ тараққиёти корпорацияси (KRC) ҳамда Кореянинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳаларидаги таълим, тарғибот ва ахборот хизмати агентлиги (EPIS)вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига йўллаган мурожаатида дунёда янги узоқ муддатли кескинлик ўчоқлари шаклланаётганини қайд этди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов хавфсизлик таҳдидларига қарши биргаликда курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон 106 та давлат орасида солиқлардан кейин ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида 96-ўринни эгаллади. “Соф” иш ҳақи (солиқларни ҳисобга олмаганда) ўртача ойлик иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 106 ўриндан атиги 96-ўринни эгаллади.
Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш бўйича президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиблар, талаблар ва чекловлар бекор қилинади: Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Давлат муҳофазасига олинган Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган AОКA биносининг фасади, “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи тарафида таъмирлаш ишлари Маданий мерос агентлигининг тегишли рухсати олинмасдан туриб амалга оширилаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Мамлакатимизда аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимини яратиш мақсадида 2002 йилда Фуқароларнинг банклардаги омонатларининг кафолатлаш фонди ташкил этилган. Аҳолининг банклардаги омонатларини кафолатлаш тизимининг ҳуқуқий асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳисобланади.
Ўзбекистонлик мигрантлар Москвадаги болалар майдончасидан 5 ёшли қизалоқни ўғирлаб кетишмоқчи бўлган.
Автомобилни бошқариш пайтида пардоз қилган ва бу жараённи видеога олган актриса ва модель Дурдона Қурбонова жаримага тортилган.
Каналга 7 та тўқимачилик ва 2 та корхона ишчилари томонидан мунтазам равишда меъёрдан ортиқ ифлосланган моддалар ва рангли эритмалар ташлаб келинган. Бўзсув каналининг Зангиота туманининг "Токзор" МФЙ ҳудудидан ўтган қисмига заҳарли канализация сувлари оқизилаётгани тўғрисидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Президент Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди. «Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик.
Ибодатхона тош даврига тегишли бўлиб, минтақада зардуштийликнинг кенг тарқалиши билан боғлиқ. “Ички ва халқаро туризмнинг “Учтепа-Булоқмозор” мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни мовий осмон остидаги музейга айлантириш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди.
Ушбу лойиҳани тайёрлаш АТК ва Қурилиш вазирлигига топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.
Пайнет орқали ноқонуний онлайн-тотализаторларга тўловларни амалга ошириш имкониятини яратаётган шахсларга жавобгарликни кучайтириш таклиф қилинди. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан онлайн қимор ўйинига қарши қатор таклифларни берди.
Актриса Дурдона Қурбонова автомобилни бошқариб кетаётган вақтида пардоз қилишини айтиб, видео чиқарди. Шаҳар ИИББ томонидан актрисага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишди.
Тошкентда ғаройиб қароқчи ушланган.
Президент фармонига биноан Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди. Президент фармонига биноан, келаётган байрамда иш ҳафтаси туридан қатъи назар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет тўрт кунлик таътил берилади.
Ўзбекистон президенти «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилиш маросимида иштирок этди. «Улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин», — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, бу йил «Аёллар бизнеси учун биринчи қадам» танлови учун 10 млрд сўм маблағ ажратилди.Стартап лойиҳаларини молиялаштириш бўйича 2019-2022 йиллар мобайнида 10 та танлов эълон қилинди. Танловларда ҳар бир стартап лойиҳаси 6 босқичли саралашдан ўтказилади.
Франция марказий районларида ишлаб чиқиладиган қадимий салерс пишлоғи табиий яйловда ўтлаб юрган сигир сутидан тайёрланади. Пишлоқни ширин ва мазали бўлиши учун сигирларнинг камида 75 % озуқаси табиий яйлов ўтлари бўлиши ва албатта, улар тоза ҳавода ўзлари учун «қулай» бўлган биоиқлимий шароитда ўтлашлари керак бўлади.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни муҳокама қилдилар. Хусусан, давлат банкларини хусусийлаштириш мақсадида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити учун қурилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази очилмоқда. Президент тантанали маросимда иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Миллий гвардия яқинда ёпилган меҳрибонлик уйи биноси ва ҳудуди қурувчиларга берилиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар беришича, меҳрибонлик уйи ўрнида савдо объектлари қурилиши ҳақидаги тахминлар асоссиз.
Беморга 35 ёшли қизи донорлик қилган ва ушбу мураккаб жарроҳлик амалиёти 13 соатдан ошиқ вақт давом этган. Самарқандда ўтказилган жигар трансплантацияси амалиётидан бир неча кун ўтиб, бемор ҳам, донор ҳам шифохонада вафот этгани тўғрисидаги хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини тиклаш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди."Базан нима учун фаолиятимни якунлаганимни унутиб қўясиз.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу орқали жамиятда кўплаб муаммоларга ечим топилади. Фуқаролар хавфсизлиги таъминланади, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатланади.
UzAuto маълумотларига кўра, автобус бензинда ҳаракатланишга мослаштирилган, бироқ уни сотиб олган компания ўзбошимчалик билан автобус том қисмига 60 литрли газ баллонларини ўрнатган. Жорий йилнинг 18 август куни Сирдарёда автобусда газ баллони портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича "Ўзавтосаноат" АЖ расмий муносабат билдирди.
Ҳокимлар мулк ҳуқуқига оид қарорларни бекор қилишига йўл қўйилмайди, илк бор хато қилган кичик бизнес вакиллари жазоланмайди, ССП тубдан ўзгаради, ҚҚС 12 фоизга туширилади — «Газета.uz» Шавкат Мирзиёев ишбилармонлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришларни тақдим этади.22 август куни пойтахтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иккинчи маротаба тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.