Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.2023 йилдан Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кенг қамровли шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Ҳукуматлар ва вазирликлар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди.
Бутун дунёда кузатилётган кескин инфляция, айниқса, МДҲ мамлакатларида ўз таъсирини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда автомобиль бозорида нархлар ошмоқда, бундай ўсиш, жумладан, Ўзбекистонда ҳам давом этиши мумкин.
а) 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгилаш. б) тадбиркорлик субъектларига 2027 йил 1 январга қадар меҳмонхона (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплекслари (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари) бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини 90 фоизга камайтириш.
2022 йил 7 июнда қабул қилинган “Реклама тўғрисида”ги янги Қонуннинг 45-моддасида халқ табобати товарлари рекламаси бўйича тартиблар белгиланган. Унга кўра, рекламалар халқ табобати товарларини қўллаш натижасида касалликлардан тузалганлик ва инсон соғлиғи ҳолати яхшиланганлигининг муайян ҳолларига ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги лозим.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи бошланди. Давлат раҳбари биринчи бўлиб Мадина шаҳрида бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари томонидан Учтепа тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланган экан.
Тошкентда қизалоққа тегажонлик қилган зўравон беш йилга қамалган.
Марғилондаги мактаб директорининг ўринбосари ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, жиноий иш очиш таҳдиди билан ҳамкасбларидан пул талаб қилган.
Конья шаҳрида ўтказилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етиб бормоқда.16 август якунига кўра, Ўзбекистон делегацияси 43 та олтин, 30 та кумуш ва 48 та бронза медаллари (умумий 121 та) билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари сентябрда Самарқандда ШҲТ саммитини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган фуқаролар мукофотланади.
Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоасига мураббийлик қилган Иван Соколов «Chess.com»га интервью берди.Соколовга Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш таклифи 2022 йилнинг май ойида берилган.
Туркиянинг Конья шаҳри мезбонлик қилаётган V Ислом бирдамлиги ўйинлари тобора қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун вакилларимиз бир қатор спорт турларида ўз маҳоратларини намойиш этишади.
Ўрта вазнда UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда жангчи ўз Instagram саҳифасида хабар берди.
Оғир атлетикачимиз Сарварбек Зафаржонов Ислом бирдамлиги ўйинларида делегациямиз учун 3 та олтин медални тақдим этди. Даст кўтариш машқида ўз ғалабасини тантана қилган полвонимиз силтаб кўтаришда 199 кг, икки курашда эса 366 кг билан мутлақ чемпионликни расмийлаштирди!
Россиянинг ПРОМРЕЙТИНГ агентлиги турли давлатларнинг ички бозор ва миллий ишлаб чиқаришини ривожлантиришга кўмак берадиган чора-тадбирларини таҳлил қилиб чиқди. Унда МДҲ мамлакатларида автомобил маҳсулотларининг импорт ва экспорти учун божхона тўловлари билан боғлиқ ҳолатларга батафсил тўхталиб ўтди.
Хонанда Нодирбек Примқулов шу кунга қадар 4 та қўшиғига клип суратга олдирган бўлиб, ҳар бир клипига алоҳида дид билан ёндошган. Шунингдек, хонанда ўзининг ҳар бир клипида ёдда қоларли образларда чиқишга ҳам катта аҳамият беради.Нодирбекнинг мухлислар учун севимли бўлган қўшиғи “Қадри осмоним” таронасига суратга олинган клип трек йўналишида бўлиб, клипнинг ғоя муаллифи ҳам, хонанданинг ўзи, режиссёр Иброҳим Арифбоев.
14-18 август кунлари Россия Федерацияси, Чеченистон Республикаси, Грозний шаҳрида Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этадилар.
Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) навбатдаги жангини UFC 280 турнирида ўтказади.Абу-Дабида бўлиб ўтадиган мусобақада Муродовга бразилиялик Кайо Борральо (12-1) рақиблик қилади.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) бош директори Эмиль Сутовский Ўзбекистон терма жамоасининг Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди.Ўзбекистон АҚШни ортда қолдириб, ғалаба қозонгани ҳақидаБу жуда катта ютуқ, ва албатта, кутилмаган ҳолат.
Эркак болалар боғчаси ёнида ўзини-ўзи осмоқчи бўлган.
Ўсмир бола Central Parkдаги оққушнинг бошини кесиб ташлаб, кейинчалик оиласи билан қушни пишириб еган.
Президент металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилишида 15 фоиз, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилаётгани, қолаверса, жаҳон бозорида металл нархи ошаётганини таъкидлади. Бош вазир маслаҳатчиси Бобир Исломов мамлакатда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.
Дори воситаларини ишлаб чиқарувчи барча маҳаллий корхоналар 2024 йил 1 январга қадар “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талабларини жорий қилиши зарур! Бугунги кунда республикада дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар сони 92 тани ташкил этиб, уларнинг 26 тасида, жами 99 та ишлаб чиқариш линияларида “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти — GMP” Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти талаблари жорий қилинган.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари глобал индексларнинг машҳурлик рейтингини ишлаб чиқди.Таҳлил учун охирги 5 йилда Google платформасидаги сўровлар сони асос қилиб олинди.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Марказий Осиё мамлакатларида молиявий сектор ривожланиши ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни ўрганди. Тадқиқот давомида молиявий хизматлар таклифининг ортиши иқтисодий ўсишга олиб келадими ёки иқтисодий ўсиш молиявий хизматларга бўлган қўшимча талабни юзага келтириб, молиявий сектор ривожланишига сабаб бўладими, деган саволга жавоб берилди.
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун Ўзбекистонга чекланган миссия юборишни тавсия қилди. Референдум куни фуқаролардан барча ўзгартишларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралади.
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси (-63,5 кг) вакили Шоҳжаҳон Эргашев (23-0, 20 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 11 август тонгида ўтказди.АҚШнинг Детройт шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Шоҳжаҳонга Мексика вакили Анхель Мартинес (14-2-2, 14 КО) рақиблик қилди.
Фарғона вилоятида ёз фаслида нафақат мева ва сабзавотлар, балки полиз маҳсулотларининг экспорти ҳам айни авжига чиқади. Миришкор деҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган сара қовунлар экспорти тун-кун давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.