Сенат раиси Танзила Нарбаева АҚШ давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея, Демократлар партиясидан конгрессмен Ами Бера ва АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташрифнинг илк кунида АҚШ расмийлари, жамоатчилик ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашув ҳамда музокаралар ўтказди, дея хабар қилди парламент юқори палатаси матбуот хизмати.
Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Камилов давлат раҳбарининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили этиб тайинланди.Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар ёлғон хабар тарқатишмоқда, унда Нукусда дайди итларнинг болага ҳужум қилгани айтилган.
Яқинда Ўзбекистондаги тўйлардан бирида куёв ва келиннинг танловда қатнашган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ ҳамда Иштихон туманларига янги ҳокимлар тайинланди.Чоршанба куни Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокими лавозимига Шакарбоев Дилшод Давронович номзоди тасдиқланди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Курилла Ўзбекистонга ташрифини ҳар бир мамлакат тўқнашаётган хавф-хатарлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари ҳақида суҳбатлашишни кўзда тутган «тинглаш сафари»нинг бир қисмига қиёслади. У махсус кучлар ўртасида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди.
Бугунги кунда Қоракўл туман адлия бўлимига бола парвариши учун нафақа пули кимларга берилиши ва кимлар олмаслиги юзасидан саволлар келиб тушмоқда. Жумладан, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига ариза билан мурожаат этган бўлсада, нима сабабдан уларинг оиласи бола учун нафақа пули олмаётганлигини сўрашмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимига аҳолининг ишончи тобора мустаҳкамланиб, уларга ўз омонатларини тижорат банкларига жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиган 2019 йил 5 ноябрдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунида пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш бўйича фаолият билан шуғулланишга фақат банклар ҳақли деб белгиланган. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикасида ўз фаолиятини Марказий банк томонидан бериладиган, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга ошириши назарда тутилган.
Мексиканинг Леон шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз дастлабки медалларига сазовор бўлди.-73 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Эрматов 3 бор шоҳсупага кўтарилди.
Россия Федерацияси билан йўловчи поездларнинг ҳаракати қайта тикланадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ хабар берди.
Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларнинг маҳаллий сегментида “Uzbekistan Airways” ва "Ўзбекнефтегаз”дан кўп миллионли мукофотлар ва танловлар ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан Халқ банки Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.Унда филиалнинг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И.
Ўзбек халқининг ерга бўлган муҳаббати нафақат адабий жанрлар мавзуси, балки кўплаб ҳангомаю латифалар, аскиялар мавзусидир, азалдан. Зеро, бобо деҳқон авлоди бу замин фарзандларининг меҳри ерга чексиз, бу на исбот талаб қилади, на бир таъриф.
Гофуржон Абдураҳмонов Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Баҳром Ҳайдаров талон-тарожлик тўғрисидаги жиноят иши доирасида қўлга олинган эди.
Президентнинг ваколат муддатини ўзгартириш, «фуқаро» атамасини «ватандор» га алмаштириш, қўшфуқаролик ва қўшхотинликка рухсат бериш, Бош прокуратурани Адлия вазирлигига қўшиб юбориш, ҳокимлар ва сенаторларни сайлаш — Конституция бўйича юборилаётган таклифлар ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.Ўзбекистон учун 2022 йилнинг энг муҳим ва муҳокамалар марказида бўлаётган мавзуси бу — Бош қонунни ислоҳ қилишдир.
Шу кунларда Беларуснинг Минск шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида СССР спорт устаси, Беларусь Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси Владимир Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.
Тошкентда пойтахт ОТМларига ўқишга келган талабалардан пул талаб қилган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Республика 6-сонли сколиоз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори Ахмед Наримбетов Қорақалпоғистон халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.Наримбетов Ахмед Караматдинович Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.
Антигуа ва Барбуда Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 141-давлат бўлди.13 июнь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон ҳамда Антигуа ва Барбуда дипломатик муносабатларни ўрнатиши тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.
Сенаторлар давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Эндиликда давлат органларининг масъул ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга маълумотларни эълон қилмаса, 3 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин.
Айни кунларда Мексиканинг Леон шаҳрида ўсмирлар ўртасида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 40 га яқин мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.
Жорий йилнинг 12-15 июнь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон савдо ташкилоти олий бошқарув органининг йиғилиши – ЖСТнинг 12-Вазирлар конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда ЖСТга аъзо мамлакатлар ва кузатувчи давлатлар савдо вазирлари ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Сенат алкоголь ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмолини чеклашга оид қонунни рад этди. Сенаторлар нормалардаги зиддият ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти етарлича ўрганилмаганини таъкидлади.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбарини қабул қилиб, Ўзбекистон Америка томони билан мудофаа соҳасида давлатлараро муносабатларни фаоллаштиришга тайёр эканини таъкидлади.Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов 13 июнь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари Майкл Куриллани қабул қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.
Сенаторлар 2017 йилдан бери Олий суд раиси сифатида ишлаб келаётган Козимжон Комиловни президент тақдимномасига мувофиқ, лавозимга қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 27-ялпи мажлисида Олий суд раиси лавозимига номзодни сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 11 июнь ҳолатига жами 20 148 та таклиф келиб тушди, шуни 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар томонидан йўлланган. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари етакчилик қилмоқда.
11 июн куни Буҳоро нефтни қайта ишлаш заводида журналистлар учун пресс тур ташкил этилди.Бир неча йиллар аввал бундай стратегик ҳудудларга кириш ОАВ ходимлари учун эртакдек гап эди.Ўзбекнефтгаз АЖ ошкоралик сиёсати билан иш олиб бораётгани сабабли ОАВга ушбу ҳудудлар эшиклари очилди. 2022 йилда Республика истеъмолчиларини автобензинга бўлган талаби 1,3 млн.тонна бўлиб, 2022 йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жами 835,2 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши, истеъмолчилар талабининг 65% ни таъминлайди.
Хабарингиз бор, шанба тонгида бокс бўйича Олимпиада ўйинлари ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони, эндиликда профессионал боксда ҳам муваффақиятли одимлаётган ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов АҚШда ўзининг навбатдаги рейтинг жангини ўтказди. 8 раундлик жангда у бельгиялик Жек Муловайига қарши рингга кўтарилди ва рақибини сўнгги раундда нокаутга учратди.
Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.