«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов таваккал қилди ва ютқазди

«WR Chess Masters». Нодирбек Абдусатторов таваккал қилди ва ютқазди

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича нуфузли «WR Chess Masters» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бугун 5-тур доирасида германиялик Винсент Кеймерга қарши қора доналарда ўйнади.

Ҳамюртимиз баҳснинг дебют қисмини яхши ўтказди ва ташаббусни аста-секин ўз томонига оғдира бошлади. Аммо Адусатторов 23-юришда яхши йўлни кўрмади ва хатога йўл қўйди. Аммо бу пайтда вазият тенг эди. Ҳамюртимиз 26-юришда таваккалчилик қўл урди: у ўз руҳини қурбон бериб, фурсатдан ютиб кетмоқчи бўлди. Бироқ ўйлаган режаси иш бермади. Йўқотилган сипоҳ ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Боз устига, 28-юришда Нодирбек яна бир хатога йўл қўйди.

Абдусатторов ҳеч бўлмаса дурангга эришиш учун ҳаракат қилиб кўрди. Лекин 52-юришга келиб таслим бўлишга қарор қилди.

Ушбу мағлубият туфайли ўзбекистонлик спортчи ўз очколарини 2 очко билан жадвалда 9-ўринга тушиб кетди. Абдусатторов эртага 6-тур доирасида ҳиндистон Гукешга қарши оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.