Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 3 та «Cobalt» ва «Onix» иштирокида тўқнашув юз берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Дунёда вабо эпидемияси авж олмоқда — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунёда вабога чалиниш ҳолатлари сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Tata Steel Chess. Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни эгаллади

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида 17 январдан 2 февралгача бўлиб ўтган Tata Steel Chess 2025 мусобақаси якунланди. Бу йилги турнирда дунёнинг етакчи гроссмейстерлари иштирок этишди ва мусобақа юқори даражадаги партиялар билан ёдда қолди.

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 8,9 фоизгача пасайди

Энг сезиларли пасайиш Бухоро ва Самарқанд вилоятларида қайд этилди. Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди (2023 йилга нисбатан 3,3 млн кишига ёки 719 минг кишига), бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Хоразмда Транспорт бошқармаси бош мутахассиси $80 минг пора билан қўлга тушди — видео

У тадбиркорга бўш ер майдонини кадастр қилиб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилган. Хоразм вилоятининг Транспорт бошқармаси бош мутахассиси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаронинг ишончига кириб, бошқа бир фуқарога тегишли бўлган ва Урганч шаҳрида аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишга ихтисослашган МЧЖга қарашли 960 метр квадрат бўш ер майдонини кадастр идораларидаги танишлари орқали унинг номига ўтказишни ваъда қилган.  У мазкур ерда кўп қаватли турар-жой қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 135 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Икки енгилмаслар иккита камар учун жанг ўтказишди

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жангида яримоғир вазн тоифаси вакиллари - америкалик 28 ёшли Дэвид Бенавидес кубалик Дэвид Моррелл ўзаро тўқнаш келишди.

Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясига фахрий раис сайланди

Пойтахтимиздаги Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Авазжон Каримов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби, Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг Ижроқўм аъзолари, ҳудудий вакиллари ва мураббийлари иштирок этган йиғилишда 2025 йилда чим устида хоккей спорт турини ҳар томонлама ривожлантириш, спортчиларга намунали шарт-шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Қиличбозимиз Жаҳон кубоогида олтин медалга сазовор бўлди

Ёш саблячиларимизнинг Жаҳон кубоги босқичларидаги муваффақиятли иштироки давом этади. Тбилиси шаҳри (Грузия)да ўтказилаётган қизлар ўртасидаги беллашувларда терма жамоамиз аъзоси Самира Шокирова барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Кикбоксингчиларимиз Ҳиндистонга йўл олди

Ҳиндистонда жорий йилнинг 1-5 февраль кунлари кикбоксинг бўйича “WAKO India Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан келган 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашади.

Дзюдо. Бугун “Катта Дубулға” турнирида яна бир ҳамюртимиз татамига чиқади

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи янги мавсумнинг илк мусобақасида иккинчи кунги беллашувлар бўлиб ўтади. Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда уч дзюдочимиз иштирок этаётган бўлиб, улардан икки нафари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб улгурди.

Шавкат Мирзиёев 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф доирасида Куала-Лумпур шаҳрида Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.

Шахмат. Гукешнинг шашти пасайди, Абдусатторов ва Праггнанандха ғолиблик остонасига яқин

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Tata Steel Chess-2025” турнирининг ортда қолган 11-тур баҳсларида “Мастерс” гуруҳида етакчиликка даъвогар бўлган Гукеш ва Абдусатторов дурангга эришган бўлса, Рамешбабу Праггнанандха ғалабага эришди. Ушбу турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда германиялик Винсент Кеймер билан куч синашди.

Хоккей. “Ҳумо” Қозоғистон жамоасини мағлуб этди

Пойтахтимиз Тошкентда "Ҳумо" хоккей жамоаси Қозоғистон мунтазам чемпионатининг навбатдаги турида "Номад" жамоаси билан куч синашди. Айтиш лозим, жамоалар шу кунгача 17 маротаба тўқнаш келишган, уларнинг 10 тасида "Ҳумо", қолганида "Номад" вакиллари муваффақиятга эришган.

Боксчимиз Москвада россиялик рақибини мағлуб этди

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича ўтказилган “IBA Champions’ Night” турнирида ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати совриндори Саиджамшид Жафаров рингга кўтарилди. Москвадаги "Лужники" мажмуасида ташкил этилган бокс кечасида Саиджамшид Жафаров россиялик Дмитрий Захаров билан жанг ўтказди.

Бугун UFC Саудия Арабистонида 2025 йилдан ўрин олган илк турнирини ўтказади

Бугун тунда Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Исраэль Адесанья ҳамда франциялик Нассрудин Имавов ўртасида кечади.

Ўзбекистонда пандемияга тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган миллий мувофиқлаштирувчи йиғилиш ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон – 2025 йил 30 январ – Тошкентда Марказий Осиёда «Ягона саломатлик» ёндашуви асосида пандемияларга тайёргарлик ва жавоб чоралари бўйича Миллий мувофиқлаштирувчи йиғилиши ўтказилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан миллий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбир пандемиялар хавфини камайтириш ва уларга жавоб чораларини кучайтириш мақсадида турли соҳалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қозоғистонда 2025 йилги Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг шариат ва фатво бўлими 2025 йил учун диний кунлар жадвалини тасдиқлади. Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойининг бошланиш санасини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси тайинланди

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси (қароргоҳи Венада) этиб тайинланди. У Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.

Ўзбекистон ЕОИИнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда — бош вазир

Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томонларнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 31 январь куни Олмаотада бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси бўлди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига раис бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бокс. Cаиджамшид Жафаров бугун камар учун жанг қилади

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича нвбатдаги IBA Champions' Night турнири ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, "Лужники" мажмуаси мезбонлик қиладиган ушбу бокс оқшомида ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров ҳам ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Баҳодир Жалолов Рио-2016'да мағлуб бўлган рақиби билан реванш ўтказиш ниятида

Бокс бўйича икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, супероғир вазнли Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) британиялик Жо Жойс (16-3, 15 КО) билан реванш жангини ўтказиш истаги борлигини маълум қилди. Бу икки боксчи 2016 йили Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг чорак финалида тўқнаш келганди.

Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида ахлоқий меъёрлар жорий қилинади — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов 31 январ куни бўлиб ўтган Digital Almaty 2025: Industrial AI форумида Ўзбекистонда сунъий интеллектни (СИ) ривожлантириш стратегиясини тақдим этди (видео).Форум 31 январдан 1 февралга қадар Олмаота шаҳрида бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистонда 4 кун ичида жиноят оламига алоқадор бўлган 418 нафар шахс ушланди

Мамлакат миқёсида амалга оширилган "Антитеррор-тозалаш" тадбири тафсилотлари ҳақида маълумот берилди. ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ўзбекистон миқёсида “Антитеррор-тозалаш” кенг кўламли тадбирлари олиб борилди.

Ўзбекистонда дунёвий никоҳ нормаларини қонунчилик даражасида мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда

Никоҳ институтини тартибга солишга дунёвий ёндашувни назарда тутувчи диний соҳадаги давлат сиёсати конверсияси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасида диний соҳада давлат сиёсати ва фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Жиззахда маиший чиқинди полигонидаги газларни қисқартиришга эришилади

Жанубий Кореянинг атроф-муҳит саноати ва технологиялари институти (КЕИТИ) иштирокидаги “Жиззах вилоятида жойлашган маиший чиқинди полигонидаги газларни қисқартириш” истиқболли лойиҳаси амалга оширилади. Маълумот учун, 2024-йилнинг сентабрида Экология вазирлиги “K-eco” компанияси билан Жиззах вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш заводи қуриш бўйича шартнома имзолаган эди.

ФАО Ўзбекистонда фермерлик дала мактабларини ривожлантириш учун мутахассислар тайёрламоқда

FVC/RER/071/MUL “Кичик фермерлар барқарор қишлоқ хўжалиги экотизимлари учун қишлоқ хўжалиги инноваторлари сифатида” минтақавий лойиҳаси доирасида ФАОнинг минтақавий ва мамлакатлардаги ваколатхонаси томонидан “Фермер дала мактаби” ёндашуви бўйича мутахассисларнинг биринчи тренинги ташкил этилди. Дастур ушбу ёндашувнинг концепцияси, методологияси, дастурлаш ва амалга оширишга, мутахассисларга бундай мактабларни самарали яратиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни беришга қаратилган.

Фарғонада қарийб 500 млн сўмлик заргарлик буюмларини олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Истанбулдан келган фуқаро 600 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини божхона тўловисиз олиб киришга уринган. Божхона қўмитаси хабарига кўра, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Истанбул-Фарғона” йўналишида Фарғона шаҳрига учиб келган фуқаро олиб кириш меъёридан ортиқча ва божхона назоратидан ўтказилиши зарур бўлган товарлари мавжуд эмаслигини маълум қилган ҳолда йўловчи божхона декларацияни тўлдирмасдан “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган.  Ушбу фуқаро ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб ўзи ва унга тегишли бўлган қўл сумкалари белгиланган тартибда божхона назоратдан ўтказилди.

Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади

Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.Ҳужжат давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.

Теннис. Надаль фахрий доктор унвонини олди

Саламанка университети испаниялик теннис афсонаси Рафаэль Надалга фахрий докторлик унвонини тақдим этди. El País нашрининг хабар беришича, "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра ғолибига докторлик унвонини бериш университет тарихидаги энг баҳсли ҳолат бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.