Самарқандда Осиё ва Европа давлатлари вакиллари озиқ-овқат хавфсизлигини муҳокама қилади

7−8 сентябрда Самарқандда бўладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда 30 дан ортиқ давлат, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашади. Кун тартибидан «Ноль очлик» мақсадига эришиш, мамлакатлараро маҳсулот етказиб бериш учун экспресс йўлакларни очиш ва бошқалар ўрин олган.

Ўзбекистон президенти янги элчиларни қабул қилди

Ўзбекистон президенти Хитой, Малайзия, Буюк Британия, Туркманистон ва Бангладешнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой элчиси Юй Цзюнь, Малайзия элчиси Илҳом Туа Бин Илёс, Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт, Туркманистон элчиси Шодурди Мередов ва Бангладеш элчиси Муҳаммад Монирул Исломдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Ўзбекистонда ёш раҳбарларнинг йиллик ТОП-40 рейтинги эълон қилинди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбарлар рўйхатини тузди. Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди.

Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Муҳаммад Монирул Ислом Бангладешнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. ТИВда унинг ишонч ёрлиқлари нусхалари қабул қилинди.

Янгиариқ туманига ҳоким в.б. тайинланди

Камал Атажанов Х️оразм вилояти Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди. У бунга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Фото: Президент Республика болалар кутубхонасини очиб берди

Президент реставрациядан чиққан Республика болалар кутубхонасини очиб берди. Реконструкция лойиҳаси Санкт-Петербургнинг Ludi Architects бюроси томонидан амалга оширилди.

Ўзбекистон президенти ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди

«Тошкент ерости ва ерусти метро йўллари ҳалқага айланди». Ўзбекистон президенти Қўйлиқдан Сергелигача бўлган ерусти метросининг янги участкасини бориб кўрди, метрода юрди. Фото.

Салом Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифаси юклатилди

Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Салом Самадов Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлди.Салом Исматович Самадовга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш юклатилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги иқтисодий битимлар тасдиқланди

Президент Ўзбекистоннинг Қатар билан инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромад солиқлари бўйича имзоланган иқтисодий битимларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.28 август куни президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қорақалпоғистонга адлия вазири тайинланди

Қорақалпоғистон адлия вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Элмурод Турсунов ушбу вазирликка раҳбар бўлди. Амангелди Пренов эса унга биринчи ўринбосар этиб тайинланди.

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББга қайтди

Дониёр Ташходжаев Тошкент ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига қайтди. У бунгача Тошкент вилояти ИИБда ишлаган, Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган, ИИВ раҳбари ўринбосари ва пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари бўлган эди.

Шавкат Мирзиёев мудофаа вазирини I даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирлади

Президент мудофаа вазири Баҳодир Қурбоновни I даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотлади. Шунингдек, бош прокурорнинг 2 нафар ўринбосари, Олий суд раиси ўринбосари, прокуратура, ИИВ ва бошқа идоралар ходимлари ҳам тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев президентликка собиқ номзодлар, тадбиркорлар ва бошқаларни тақдирлади

Шавкат Мирзиёев президентликка собиқ номзодлар Улуғбек Иноятов ва Алишер Қодировни, шунингдек, депутат ва сенаторлар, Enter Engineering, SANEG компаниялари вакиллари, Uzbekistan GTL, «Ўзметкомбинат» лойиҳалари раҳбарлари ва бошқаларни орденлар билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёев 27 августдаги фармони билан бир гуруҳ давлат хизматчилари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади.

USAID Ўзбекистон ИИВга $50 минглик техникаларни топширди

АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига 50 минг долларга тенг офис жиҳозларини топширди. Улар одам савдоси соҳасидаги жиноятлар бўйича маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ахборот базасини ривожлантириш мақсадида тақдим этилди.

Учинчи Жаҳон урушининг олдини олиш мумкинми?

Инсоният тақдири АҚШ ва Хитой қай даражада муросага кела олишига боғлиқ. Ҳар икки куч қарши тарафнинг стратегик хавф туғдиришига ўз-ўзини ишонтириб бўлган.

Навоий вилоятида 4 нафар ҳоким интизомий жазога тортилди

Навоий вилояти ҳокими фармойиши билан Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди, Кармана тумани ҳокимига жарима жазоси қўлланилди.Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Ғозғон шаҳри, Қизилтепа, Хатирчи ва Кармана туманлари ҳокимларига интизомий жазо қўллади.

Президент қатор хорижий фуқароларни тақдирлади

Шавкат Мирзиёев энергетика, нефть-газ ва банк соҳаларида фаолият олиб бораётган 8 нафар хорижий инвесторни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 8 нафар хорижий инвестор «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

АҚШ Сенати Миллий хавфсизлик ишлари қўмитаси раиси Ўзбекистонга ташриф буюрди

АҚШ Сенатининг Миллий хавфсизлик ва ҳукумат ишлари қўмитаси раиси Гэри Питерс Ўзбекистон президенти, Сенат раиси ва ТИВ раҳбари томонидан қабул қилинди. Музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, минтақавий кун тартиби, парламентлар ўртасидаги муносабатлар, инсон ҳуқуқлари ва бошқалар муҳокама қилинди.

Президент администрацияси таркиби тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев Президент администрациясининг янгиланган таркибини тасдиқлади. Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси, собиқ энергетика вазири Алишер Султанов энергетика хавфсизлиги бўйича маслаҳатчи, Комил Алламжонов ахборот сиёсати департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Саида Мирзиёева президент ёрдамчиси этиб тайинланди. Президент администрациясида, шунингдек, бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистонга ёрдам кўрсатишни янада мувофиқлаштирмоқчи

Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ва АҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси вакили Шарлотт Олдҳем-Мур Афғонистонга гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатишда Ўзбекистон ва АҚШнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари Афғонистонга гуманитар ва бошқа ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ниятида, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Тошкентга қайтмайсан». Президент — Самарқанд ҳокимига

Президент «Самарқандда ишлаш қийинлигини билган ва Тошкентга қайтмоқчи бўлган» Самарқанд шаҳри ҳокими Фазлидидин Умаровни кўпчилик мақташини айтди. «Тошкентга қайтмайсан, шуни билгин», — деди Шавкат Мирзиёев ДСҚ раисининг собиқ биринчи ўринбосарига.

Ўзбекистон элчихонаси Украинани Мустақиллик куни билан табриклади

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси «украин дўстлар»ни Мустақиллик куни билан табриклаб, «осмони тинч бўлиши, абадий гуллаб-яшнаши ва фаровонликни» тилади.Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси Украинани 24 август куни нишонланадиган миллий байрам — Мустақиллик куни билан табриклади.

«Қишда свет ўчганда ҳеч ким Турдимов демайди, Мирзиёев қаёққа қараяпти, дейди» — президент

Президент Самарқанд вилоятида электр тақчиллиги 2022 йилдагидан кўпроқ бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. У вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари, шунингдек, энергетика вазирининг биринчи ўринбосарини танқид қилди.

Туркманистоннинг янги элчиси Ўзбекистонда иш бошлади

Туркманистоннинг янги элчиси Шадурди Мередов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Пайшанба куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркманистоннинг янги элчиси Шадурди Мередовнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

Сенат «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунни рад этди

Сенаторлар «Ер қаъри тўғрисида»ги қонунни рад этди. Бунга ҳужжатдаги айрим нормаларнинг тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва дахлсизлигига оид кафолатларига зидлиги, коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ва бошқа камчиликлар сабаб бўлди.

«Ўзбекистондан совға». Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Фузулийда мактаб очилишида иштирок этди (фото)

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари ҳамда уларнинг рафиқалари Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан қурилган мактабнинг очилиш маросимида иштирок этди. «Бу Қорабоғни тиклашда хорижий давлатнинг илк совғасидир», — деди Илҳом Алиев.

Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили иш бошлади

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов бош котиб Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди ва иш фаолиятини бошлади.22 август куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТ бош котиби Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

USAIDнинг Ўзбекистондаги миссиясига Дэвид Хофман раҳбар бўлди

Дэвид Хофман USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори бўлди. Миссия 2020 йил сентябрь ойида иш бошлаган.

Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

Сенатнинг 24 августдаги ялпи мажлисида валютани тартибга солиш, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштириш, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ер қаъри тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари натижалари ҳам муҳокама қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.