Дипломат Кристофер Дугган Канаданинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.18 февраль куни ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Дуггандан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.Ялпи мажлисда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.
Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17−18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари, етакчи компаниялари ва банк-молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистоннинг Литвадаги янги тайинланган элчиси Тимур Раҳмонов (бир вақтнинг ўзида Латвиядаги элчи, қароргоҳи Рига шаҳрида) 11 февраль куни президент Гитанас Науседага ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи — Марказий Осиё биринчи саммитида иштирок этиш учун 3−4 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигидаги саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.
12 февраль куни Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, Шуҳрат Расуловга (2018 — 2020 йилларда Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлиги бошқармасини бошқарган) 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга (Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари) 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан илгари сурилган Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг 11 февралдаги қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Фархадович Насиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.У 2022 йил март ойидан буён «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи, унгача эса мазкур комплекс бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Полковник Фарход Фаттахович Хасанов Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот пойтахт ИИББ сайтига жойлаштирилган.
8 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов президент администрациясида (ПА) штатлар қисқартирилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.Куннинг иккинчи ярмида Platforma.uz Telegram канали Шавкат Мирзиёевга таяниб, ПА штат бирликлари камида 50 фоизга қисқартирилиши, бу бошқа давлат ташкилотларига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида хабар берди.
2023 йилдан буён Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган Равшан Усманов мамлакатнинг Исландиядаги биринчи элчиси бўлди. «Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, у Исландия президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди.
Ўзбекистонда хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқ, дея таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев 7 февралдаги йиғилишда.Давлат раҳбари ўтган йилнинг июнь ойида темирйўл ва авиачипталарни камида олти ой олдин сотувга чиқариш, барча қатновлар ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформани ишга туширишга кўрсатма берган эди.
6 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон ва Швейцария мамлакат биринчи президентининг қизи Гулнора Каримованинг мусодара қилинган активларини тақсимлаш бўйича келишув имзолади.Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжатни адлия вазири Акбар Тошқулов ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский имзолаган.
Президент 5 февраль куни Куала-Лумпурга расмий ташрифи чоғида Тошкент вилоятида Малайзия компаниялари учун махсус иқтисодий зона ташкил этилганини маълум қилди.«Биз Малайзия компаниялари учун барча имтиёзларга эга иқтисодий зона очдик.
5 февраль куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди «Дунё» агентлиги.Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Сомалининг БМТдаги доимий вакили Абукар Даҳир Усмон имзолади.
Ўзбекистонда 2024 йилда давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган 60 мингдан зиёд тадбиркорлар фаолиятига қонуний тус берилди. Бу Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти йил давомида амалга оширган ишлардан бири.
Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 3 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида қўшма бизнес форумида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Президентининг тегишли қарори билан Ҳасанов Шамсиддинович Шарифбек Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган.
Ўзбекистон ва Малайзия раҳбарлари 2025−2026 йилларни икки мамлакат шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олди. Бу ҳақда 5 февраль куни Куала-Лумпурда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг музокаралари чоғида маълум қилинди.
5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳридаги «Пердана Путра» ҳукумат мажмуасида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.Давлат раҳбарини Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим кутиб олди.
Президент Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди, деб хабар берди Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати.Куала Лумпур халқаро аэропортида давлат раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Хидиров Алишер Бўриевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.Алишер Хидиров ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлади.
3 февраль куни президент, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.Президент матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда мудофаа вазири қўшинлар жанговар шайлиги ва салоҳиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳисобот берган.
Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4−5 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф доирасида Куала-Лумпур шаҳрида Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Албаниядаги биринчи элчиси (қароргоҳи Венада) этиб тайинланди. У Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда Dunyo ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва учинчи томонларнинг божхона транзити ягона тизимига қўшилиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда 31 январь куни Олмаотада бўлиб ўтган Евросиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.
Бош вазир Абдулла Арипов 31 январ куни бўлиб ўтган Digital Almaty 2025: Industrial AI форумида Ўзбекистонда сунъий интеллектни (СИ) ривожлантириш стратегиясини тақдим этди (видео).Форум 31 январдан 1 февралга қадар Олмаота шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.