Ўзбекистон Италия билан шартномаларни ратификация қилди

Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.Ўзбекистон президенти 3 январь куни Италия билан 2023 йил 8 июнь куни Римда имзоланган шартномаларни ратификация қилувчи учта қонунни имзолади.

Асилбек Худаяров соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.

Бир қатор амалдорлар хусусий компаниялар таъсисчилари ва бошқарувчилари рўйхатидан чиқди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилганини хабар қилди. Улар орасида икки нафар ҳоким, вазир ўринбосари, Фармацевтика агентлиги, Антидопинг маркази, Марказий депозитарий, PR-марказ ва Ахборотлашув маркази раҳбарлари бор.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули этиб Шерзод Абдуназаров тайинланди. Аввалроқ бу лавозимда ишлаган Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди.

2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» бўлади

2024 йил Ўзбекистонда «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. «Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир», — деди у ўзининг Янги йил табригида.

Ўзбекистон 2023 йилни қандай ўтказди? Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг асосий воқеалари

Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.

Избоскан туманига ҳоким тайинланди

Элёрбек Каримов Андижон вилояти Избоскан туманига ҳоким бўлди. Ҳудудни 5 йил давомида бошқариб келган Серобиддин Исмоилов бир неча кун олдин мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланиб қамоққа олинганди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. У бу лавозимда 4 ой ишлаган ва маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади.

«Қонунчилик палатаси қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланиб қолмоқда» — депутат Дониёр Ғаниев

Депутат Дониёр Ғаниев Қонунчилик палатаси Сенат каби қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланаётгани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан илгари сурилган бўлса, уни ўзгартириш керак эмас, деган нотўғри қараш мавжуд.

Сурхондарё ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари 8,5 йилга қамалди, у апелляция шикояти бермоқчи

Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманларининг собиқ ҳокими Рустам Пардаев 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У юқори инстанция судига апелляция бериш ниятида.

Шўрчи тумани собиқ ҳокимига тайинланган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Худойберганов сентябрь ойида 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Суднинг апелляция инстанцияси ноябрь ойида ҳукмни ўз кучида қолдирган.

МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий саммитда 2023 йилдаги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди

Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлди. Етакчилар йил якуни ва келгуси йил режаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)

Амалий ташриф билан Россияга борган Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Фото.Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

«Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди» — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева мамлакат мустақиллиги билан боғлиқ чиқишларга тўхталди. «Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди», — деди Сенат раиси ёшлар билан учрашувда.

Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

14 йилдан бери Томди туманига ҳокимлик қилиб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди

2009 йилдан бери Навоий вилояти Томди тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди.Навоий вилояти Томди тумани ҳокими Кайрат Алдабергенов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Президент меценатликни «доимий ишлайдиган тизим»га айлантириш топшириғини берди

«Дўстлар клуби» Ўзбекистон маданият муассасаларига 85 млрд сўмлик хайрия ёрдамини кўрсатди, деди президент. Унинг фикрича, меценатлик ҳаракатини доимий ишлайдиган тизимга айлантириш керак.

Нозимахон Давлетова Президент администрациясидаги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозимахон Давлетова Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.Ўзбекистон Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ Давлетова Нозимахон Элдаровна Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

2023 йилда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 трлн сўмга оширилди

Ўзбекистонда 2023 йилда мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш харажатлари қўшимча 3,2 трлн сўмга оширилди. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган.

Давлат идоралари раҳбар ва ходимлари театрларга бориши керак — президент

Президент давлат идоралари ходимлари ва раҳбарлар театрларга ташриф буюриши учун ҳар ойнинг бир кунини «Театр куни» деб эълон қилишни таклиф этди. Музейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича 7 йиллик дастурни қабул қилиш ва Франция билан бирга Миллий реставрация марказини ташкил этиш режа қилинмоқда.

«Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев

Президент Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мафкуравий соҳада рақобатга тайёрми, деган саволни берди. Унинг айтишича, мамлакат маданий дипломатияни кучайтиради.

Президент — коррупция ва бошқа жиноятлар учун ҳибсга олиш ҳолатлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев коррупция жиноятлари учун мансабдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий гуруҳлар вакилларига қарши ўтказилаётган рейдлар бўйича изоҳ берди. «Биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз», — деди у.

Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди

2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.

Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев

«Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мария Захарова — рус сиёсатчисининг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича берган таклифи ҳақида

Россия ТИВ расмийси Мария Захарова рус сиёсатчиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича таклифига муносабат билдириб, суверенитетни ҳурмат қилиш ўзаро мажбурият эканини таъкидлади. Унинг таклифи Россиянинг расмий позициясидан анча узоқда, деди Захарова.

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли Қуролли кучларга эгалигини эслатди

Мудофаа вазирлиги Конституциянинг 153-моддасидан иқтибос келтириб, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли Қуролли Кучларга эга эканини эслатди. Бу рус сиёсатчиси Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг ТИВ Россия элчисини вазирликка таклиф этгани фонида юз берди.

Ўзбекистон ТИВ рус сиёсатчисининг республикани Россияга қўшиб олиш ҳақидаги сўзлари ортидан Россия элчисини таклиф қилди

Рус сиёсатчиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.

Шавкат Мирзиёев Абдулфаттоҳ ас-Сисини Миср президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. 10−12 декабрь кунлари ўтказилган сайловларда 89,6 фоиз овоз йиғган ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга Миср президенти этиб сайланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.