Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги Мирзо Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрди.Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний душанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги меъморий обидалар билан танишди.
Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Ўзбекистон Қатар фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Қатар амири мамлакатга келадиган кунда бу ҳақдаги фармонни имзолади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар саммитида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди. Давлат раҳбари Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан музокаралар олиб боради.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олди. Сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгиланди.
Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5−6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташрифнинг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Ўзбекистон президенти Анқарага ташрифи давомида Туркия президенти этиб қайта сайланган Режеп Эрдоғаннинг инаугурация маросимида қатнашди. Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев бошқа мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди. Фото.
Ўзбекистон президенти Анқара шаҳрида Режеп Таййип Эрдоғаннинг лавозимга киришиши муносабати билан инаугурация маросимида иштирок этиш учун 3 июнь куни Туркияга боради.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — ЕИ» етакчилари саммитида Ўзбекистонда ЕИ талаблари бўйича стандартлаштириш лабораториялари ҳали яратилмаган бўлса-да, GSP+ тартибини узайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, у Транскаспий йўлагини ривожлантириш учун қулайроқ тарифлар зарурлигини айтди.
София шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Европа комиссиясининг иғилишида Ўзбекистонга ташкилотнинг 25-юбилей сессиясида мезбон сифатида президентлик қилиш ваколати берилди. Сессия 16−20-октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган Персоналлаштириш агентлигига Улуғбек Ташходжаев директор бўлди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Улуғбек Шухратович Ташходжаев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммити доирасида Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан музокаралар ўтказди. Улар товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, савдони диверсификация қилиш, GSP+ имтиёзли савдо режими муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилдилар.
Вазирлар Маҳкамасидан Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилган «Ўзархив» агентлигига Улуғбек Юсупов директор этиб қайта тайинланди.Президент қарори билан Улуғбек Юсупов Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келган Шерзод Рабиев адлия вазирига ўринбосар бўлди. Вазир ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифаларидан озод этилди.
Президент фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди. Шунингдек, соҳадаги қонунчиликка риоя этиш ва унинг ижроси назоратига масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими жорий этилди.
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи»нинг иккинчи саммити бўлиб ўтадиган Чўлпонота шаҳрига амалий ташриф билан борди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрига етиб борди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мансурбек Оллоёров Ўзбекистон президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси — президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан Мансурбек Полвонзода Оллоёров президентнинг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси — президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи етакчиларининг иккинчи саммитида иштирок этади. Саммит 2 июнь куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлади.
Воҳид Ҳамидов яқинда ташкил этилган Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори бўлди. Илгари у АОКАнинг Китоб савдоси ва ахборот-кутубхона ресурслари бўлими ва Avtotest Mirobod компаниясига раҳбарлик қилган.
Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси 16−20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон томонидан ташкилий қўмита ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тадбирлар дастури, кун тартиби, регламенти ва режаларни муҳокама қилиш учун Мадридда ташкилот бош котиби билан учрашди.
«Миллий тикланиш» партияси муддатидан олдинги президентлик сайловида ЎзЛиДеП томонидан кўрсатилган амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзодини маъқуллади. «Буни давлат, халқ ва партиянинг манфаатлари нуқтаи назаридан энг тўғри қарор деб ҳисоблайман», — деди партия етакчиси Алишер Қодиров.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида халқ депутатлари маҳаллий кенгаши қарори билан ҳокимлик, жумладан, ҳоким ва кенгаш девони ходимларининг апрель ойи учун маошларига устама сифатида 306,2 миллион сўм ажратилди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ходимга устама тайинланган.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари билан Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ўртасида бўлиб ўтган учрашувда «доимий мулоқот ва тажриба алмашишни ривожлантириш», шунингдек, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Хакала Тери бошчилигидаги делегация 30 май куни Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков Koba san’at majmuasi масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси экани ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, таъсисчи ўзгартирилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазирликка келгусида қонунларга қатъий риоя қилиш борасида тақдимнома киритди.
ЎзЛиДеП Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида тасдиқлади. Сайловолди дастурида саноат соҳасидаги «мегалойиҳалар», Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқаришни 1 млн дан ортиқ донага етказиш ва бошқалар ҳақида гапирди.
Экологик партиядан президент сайлови учун Абдушукур Хамзаев номзод этиб тасдиқланди. Унинг дастурида бир марталик пластик ва полиэтилен идишлардан воз кечиш, электрон сигаретларни мамлакатга олиб киришни, 2030 йилдан бензинли автомобилларни сотиш ва сотиб олишни тақиқлаш ва бошқалар таклиф қилинган.
Қирғизистон 2 июнь куни Чўлпонотада «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» иккинчи саммити ўтказилишини эълон қилди. Унда Европа Кенгаши раҳбари, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон президентлари ҳамда Туркманистон бош вазири ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.
Олий Мажлис Сенати 1 июнь куни чақирадиган ялпи мажлисида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқади. Парламент қуйи палатаси бу қонунни октябрь ойида қабул қилган.
«Адолат» СДПдан президентлик сайлови учун Робахон Маҳмудова номзод сифатида тасдиқланди. Унинг сайловолди дастурида «Ижтимоий давлат-2030» дастурини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва бошқалар кўзда тутилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.