ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бунёд Ражабов Хоразмнинг Урганч шаҳрига ҳоким этиб тасдиқланди. Собиқ ҳоким бир неча кун олдин Шовот тумани ҳокими бўлганди.
Ўзбекистон билан Италия ўртасида Дипломатик паспорт эгаларини виза тартиб-таомилларидан озод этиш, шунингдек, таълим, фан, технология ва инновациялар, спорт соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.10 ноябрь куни Ўзбекистон билан Италия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Тошкентда Ўзбекистон ва Италия президентлари музокаралари бўлиб ўтди. Томонлар савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, икки мамлакат ҳудудлари форумини ташкил этиш ва унинг илк йиғилишини келаси йили Самарқандда ўтказиш, шунингдек, қўшма таълим форумини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирди.
Италия президенти Сержо Маттарелла фарзанди Лаура Маттарелла билан Ўзбекистонга келди. Уларни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70−80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади, деди президент. Айрим тўқимачилик корхоналарига имтиёзлар берилади.
Ўзбекистонда фермерларга ўз фаолиятида қисман эркинлик берилади. Президент фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан шартнома тузиш ва ортиқча ҳосилни биржа орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлишини маълум қилди.
Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафаев лавозимидан озод этилди. Агентлик қайта ташкил этилмоқда: унинг раҳбари бир вақтда ПА Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари ҳам бўлади, штатлар ва ўринбосарлар сони қисқаради.
Президент йирик савдо тармоқлари билан ишлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини кўрсатиб, Шахрух Шарахметовнинг Рақобат қўмитаси раҳбари лавозимига лойиқлиги масаласини ўрганишни топширди. Давлат раҳбари сариёғ экспортига қўйилган чекловни ҳам олиб ташлаш бўйича топшириқ берди.
Италия президенти Сержо Маттарелласерж 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Музокаралар чоғида, жумладан, икки давлат президентларининг июндаги келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Тошкентда иқлим кун тартибига болалар ва ёшларни жалб этишга бағишланган форум бўлиб ўтди. Унда экологик таълимни ташкил этиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган минтақавий стратегия имзоланди.
Ўзбекистон президенти ИҲТ саммитидаги чиқишида ўзгариб бораётган дунё сиёсий архитектурасининг хавф-хатарларига жавобан аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф қилди. Давлат раҳбари ташкилот ҳудудида ўзаро савдони соддалаштириш бўйича битимни қабул қилишга чақирди.
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитидаги нутқида Фаластин-Исроил урушининг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олаётганини айтди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз», деди президент.
Тошкентда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу иштирокида стратегик шериклик мулоқотининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Дипломат Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлашини билдирди.
Ўзбекистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Покистон бош вазири, Қирғизистон, Туркия, Эрон ва Тожикистон президентлари билан учрашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида мамлакатга ташриф буюрган қатор давлат раҳбарлари билан учрашди.
Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси бўлди. Элчихоналарнинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.
Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Камилов дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун Япониянинг «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотланди. Орденга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам лойиқ кўрилди.
Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар Истанбулдаги бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатарнинг собиқ бош вазири Ҳамад бин Жассим Ол Соний Бухоро ва Тошкентда қатор инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган автомобиль ва темир йўллар инфратузилмасини барпо этиш масаласини кўриб чиқди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 ноябрь куни Қатарнинг собиқ бош вазири, ушбу мамлакатдаги қатор йирик инвестиция ва саноат холдинглари асосчиси Ҳамад бин Жассим Ол Сонийни қабул қилди.
Глобал таъминот занжирларининг беқарорлашуви ва жаҳон бозоридаги волатиллик шароитида ИҲТ давлатлари ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиляпти. Бунга савдо, иқтисодий ва транспорт алоқаларининг минтақавийлашуви ёрдам бермоқда, деди президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» билан интервьюсида.
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманига Шуҳрат Ахмедов, Тупроққалъа туманига Акмал Жималязов ва Шовот туманига Ойбек Холбоев ҳоким этиб тайинланди.7 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Қўшкўпир ва Шовот туманларига янги ҳокимлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ улгуржи истеъмолчи ва 648 мингта хонадон электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га уланмаган. Президент камчиликларни бартараф этиш ва электр энергияси йўқотишларини камайтириш бўйича топшириқ берди.
Италия президенти Сержио Маттарелла 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Рим учун Тошкент билан ҳамкорлик Ўзбекистоннинг Европа ва Узоқ Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқейи сабаб алоҳида аҳамиятлидир, дея қайд этади Agenzia Nova агентлиги.
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади. У Қозоғистон ва Ҳиндистонга ҳам боради.
Тошкентда 8−9 ноябрь кунлари Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилади. Унда Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Туркия ва бошқа давлатларнинг мамлакат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади.
Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида сўзлаган нутқида Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича ишларни фаоллаштириш, иштирокчи давлатларнинг темир йўл идоралари кенгаши ва Туркий экология форумини тузишни таклиф қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти аъзоларини афғон халқига ёрдам кўрсатишни сусайтирмасликка, у ердаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқишга чақирди. «Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликида фаол иштирок этадиган Афғонистон керак», — деди президент.
Остонада ўтган саммитда Ўзбекистон президентига «туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатлар манфаатларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган ҳиссаси учун» «Туркий дунёнинг олий ордени» топширилди.3 ноябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Шавкат Мирзиёевга «Туркий дунёнинг олий ордени» берилди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида Исроил-Фаластин можароси ҳақида гапирди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатлар ва ўт очишни тўхтатишга ҳамда сулҳ тузишга чақирамиз», — деди у.
Комилжон Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Комилжон Собирович Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Ўзбекистоннинг антик давр, ўрта асрлар ва темурийлар даврини ўз ичига олган маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишди. Франция қиролининг Амир Темурга йўллаган мактуби ҳам экспонат сифатида тақдим этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.