Улуғбек Иноятов президентлик сайловларида ХДПдан номзод сифатида тасдиқланди. Партия қурултойида номзоднинг қиммат мол-мулк учун солиқ жорий этиш, судлов ҳайъати институтини ташкил қилиш ва бошқаларни назарда тутувчи дастури ҳам тасдиқланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни сайловдаги «ишончли, тарихий ғалаба» билан табриклади. Овозларни санаш ҳали якунига етгани йўқ, дастлабки маълумотларга кўра, Туркиянинг амалдаги раҳбари ғалаба қозонган.
Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси мунтазам рейси билан ортга қайтди. У ташрифни самарали деб атади.
Глобал хавф-хатарлар ва бошқа муаммолар кучайиб бораётгани мамлакатларимиз барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг биринчи галдаги вазифаларини ҳал этиш учун яқин ҳамкорликни янада мувофиқлаштиришни тақозо қилмоқда, — деди Ўзбекистон президенти ЕОИИ онлайн саммитида.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг ўттизинчи йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Afrisoyob поездида Самарқандга етиб борди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди ва 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Саммит якунида президентлар Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экди.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси негизида ташкил этилган қўшма таълим маркази доирасида Сингапур тажрибаси жорий этилади. Музокараларда Ўзбекистон ва Сингапур президентлари томонидан шу ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
Марказий сайлов комиссияси президент сайлови учун 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хусусан, АҚШ, БАА, Германия, Қирғизистон, Туркияда — 2 тадан; Қозоғистон ва Хитойда — 3 тадан; Россияда — 7 та сайлов участкалари тузилади.
24 май куни Кўксарой қароргоҳида Сингапур раҳбари Ҳалима Яқубни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб турмуш ўртоғи билан давлат ташрифини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келди. Улар Остонадан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг оддий рейсида учишди.
Тошкентда Европа Иттифоқининг парламентаризмни мустаҳкамлаш бўйича глобал дастури — Inter Pares билан ҳамкорликда тадбир бўлиб ўтди. «Анжуман якунлари бўйича парламент салоҳиятини янада ривожлантириш ва ролини кучайтириш бўйича фойдали тавсиялар ишлаб чиқилади», — деди Танзила Нарбаева.
Ўзбекистон Тожикистон билан форс-мажор ҳолатларда давлат ҳаво ҳудудларини қисқа муддатли кесиб ўтиш, аэродромлардан бирига захира сифатида қўниш учун рухсат беришни кўзда тутувчи битимни ратификация қилди.Шавкат Мирзиёев 19 май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида форс-мажор ҳолатларда давлат авиацияси ҳаво кемалари томонидан ҳаво ҳудуди ва аэродромлардан фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
«Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партияси раҳбари Хидирназар Аллақулов Андижонда калтакланган бўлиши мумкин. Партияни рўйхатдан ўтказиш учун овозларни йиғиш жараёнида бир гуруҳ эркак ва аёллар пайдо бўлиб, жанжал уюштиришган.
Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан 23−25 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширади. Бу Сингапур раҳбарининг мамлакатга илк давлат ташрифи бўлади.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Марказий Осиё давлатлари билан савдо ва энергетикани ривожлантиришга чақирди ҳамда ҳамкорликнинг саккиз йўналишини таклиф қилди.Хитой раҳбари Си Цзиньпин 19 май куни Сиан шаҳрида бўлиб ўтган саммитда Марказий Осиё билан савдо, инфратузилма қурилиши, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга ваъда берди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, 3,3 млрд долларлик 15 та лойиҳани — автомобиль ва электромобиллар, металл маҳсулотлари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш ва бошқа қувватларни ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди. Шунингдек, у Хитой бизнеси вакиллари билан ҳам учрашди.
Ўзбекистон президенти «Марказий Осиё-Хитой» саммитидаги нутқида 6 давлатнинг миллий ривожланиш стратегиясини боғлаш, «янги иқтисодий мулоқот»ни шакллантириш, ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва минтақа давлатларининг 2030 йилга бориб Хитой билан товар айирбошлаш ҳажмини 2 баравар оширишни таклиф қилди.Шавкат Мирзиёев 19 май куни Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатларни сайлашнинг мажоритар-пропорционал (аралаш) тизимига ўтмоқда. Бу қандай тизим?
Хитойнинг Сиань шаҳрида «Марказий Осиё — Хитой» биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарларини расман кутиб олиш маросими бўлди. Шу билан Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган «Марказий Осиё ва Хитой халқлари маданияти ва санъати йили»га старт берилди.
Собиқ энергетика вазири Алишер Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди.Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон президентининг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.
Ўзбекистон ва Хитой раҳбари 2023−2027 йилларга мўлжалланган икки давлат ўртасида янги даврдаги ҳар томонлама стратегик шерикликни ривожлантириш дастурини қабул қилди. Улар иштирокида давлат органлари ва компаниялар ўртасида ҳам қатор ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг камбағалликка қарши кураш тажрибасини мамлакатда татбиқ этиш, қайта тикланадиган энергия манбалари, хусусан, қуёш панеллар ишлаб чиқариш, электромобиль заводларини ишга туширишдаги ҳамкорлик каби масалаларни муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи 18 май куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралардан бошланди.
2019 йилдан бери Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнини Абдулвосид Хомитжонов эгаллади.Тошкент шаҳри ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон президенти ЕТТБнинг Самарқандда бўлиб ўтган форумида сўзлаган нутқида банк билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари: қашшоқликни қисқартириш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, инфратузилма, тиббиёт, таълим, транспорт ва экология соҳаларида ДХШни кенгайтириш кабиларни санаб ўтди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни Самарқандда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик форумида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга жўнаб кетди. Ташриф доирасида Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, «Марказий Осиё — Хитой» саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашиш режалаштирилган.
Ўзбекистонга муддатидан олдинги президент сайлови ўтказилиши муносабати билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси келди. Миссия сайловни кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Ўзбекистонда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилади. Президент мутасаддиларга таълим сифатини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистонда сўз эркинлиги даражасини изоҳлаб, 2016 йил охиридан буён бу борадаги ислоҳотлар натижаларига адекват баҳо бериш кераклигини айтди. Комил Алламжонов эса сўз эркинлиги даражасини 5,5 балга баҳолаб, ҳали қилинадиган ишлар кўплигини айтди.
18−19 май кунлари Сиан шаҳрида «Хитой-Марказий Осиё» биринчи саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.
Душанба куни Марказий сайлов комиссияси 5 та сиёсий партия — ХДП, ЎзЛиДеП, «Адолат», Экологик партия ва «Миллий тикланиш» партияларига 9 июлдаги муддатидан аввалги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 1 июнгача ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.