Шавкат Мирзиёев Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоғанни президентлик ва парламент сайловлари муваффақиятли ўтгани билан телефон орқали табриклади. 99,31 фоиз овозни санаб чиқиш якунига кўра, номзодларнинг ҳеч бири керакли 50 фоизни тўплай олмади, овоз беришнинг иккинчи тури ўтказилиши кутилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига ихтиёрий бадал сифатида 100 минг доллар ўтказади.Ўзбекистон 2023 йилда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси фондига 100 минг АҚШ долларини ихтиёрий бадал сифатида ўтказади.
Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди. 20 млн тоннагача юк ташиш имконини берувчи йўл Европа Иттифоқи, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва ундан кейинги Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғлаши керак.
9 июлда ўтказиладиган муддатидан аввалги президентлик сайлови учун сиёсий партиялар ўз номзодларини илгари сурди. «Миллий тикланиш» ЎзЛиДеП изидан бориб, амалдаги давлат раҳбари номзодини қўллаб-қувватлади.
2021 йилги президент сайловида номзод бўлган Алишер Қодиров муддатидан олдинги сайловда «Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеПдан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.13 май куни бўлиб ўтган «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида партия ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Судьялар олий малака ҳайъати «Адолат» партиясидан президентликка номзод бўладиган Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудованинг судялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди.Судьялар олий малака ҳайъати Олий суд раисининг биринчи ўринбосари — Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Робахон Махмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар қилди жума куни Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.
«Адолат» социал-демократик партияси Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудовани Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида кўрсатмоқда.9 июлга белгиланган навбатдан ташқари президентлик сайловлари учун учинчи номзод номи маълум бўлди.
Ўзбекистон Экологик партияси ўз раҳбари Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда. У бу лавозимда декабрь ойидан буён фаолият юритади.
Хитой тажрибаси асосида ҳар бир вилоятда биттадан туманни камбағалликдан чиқариш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Корхоналар билан малакали ишчилар тайёрлаш бўйича шартномалар тузилади.
Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари корпусини шакллантириш учун мажоритар-пропорционал (аралаш) сайлов тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларини мажоритар-пропорционал (аралаш) шаклга асосланган сайлаш тизими жорий этилади.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови кампанияси 10 майдан бошланди. МСК сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари, шунингдек, Арманистон бош вазири билан биргаликда Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этди. Номаълум аскар қабрига гулчамбар ҳам қўйди.
Москвага амалий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари устидан солиқ назорати ўрнатилишини бекор қилишни назарда тутувчи янги Конституцияни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 июндан жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмаларини (p2p ўтказмалари) амалга оширишда электрон ҳисобварақ-фактура бериш тартибини бекор қилиш бўйича топшириқ берди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Марказий сайлов комиссияси 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик ишларини бошлади. Комиссия 10 май куни сайлов кампанияси бошланишини эълон қилмоқчи.
Доҳада ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик Дилшодбек Баратов кумуш медални қўлга киритди.Доҳа (Қатар) шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик спортчи Дилшодбек Баратов финалга қадар мағлубиятсиз етиб бориб, кумуш медаль ҳамда Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари президенти сайловини 9 июлда ўтказиш бўйича фармонни имзолади.Шавкат Мирзиёев «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги фармонини имзолади.
Президент Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди. У нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.
«Ўзбекистон — дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев референдум якунларига бағишланган учрашувда. Давлат раҳбари мамлакатда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўйилмаслигини айтди.
Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритишини топширди.Ҳукумат 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқади.
Президент референдум якунларига бағишланган учрашув ўтказиб, референдум давомида умумхалқ муҳокамаларида фаол ва муносиб иштирок этган миллионлаб юртдошларни эътироф этди. «Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев.
Сайлов кодексига президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг навбатдан ташқари сайловларини ўтказиш юзасидан ўзгартишлар киритилди. Президент давлат раҳбари учун муддатидан илгари сайловларни тайинлаганида, улар 2 ой ичида ўтказилиши керак.
Тошкентда Қатар элчихонаси очилди. Маросимда Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий иштирок этди.
Президент Илхомжон Абдугафаровни транспорт вазири ўринбосари этиб тайинлади. Бунга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантино учрашувида Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, спорт ташкилоти раҳбари мамлакат президентига унинг фамилияси ҳамда 24 рақами туширилган футболка тортиқ қилди.
Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.
«Ўзкимёсаноат» компаниясига аввал «Ўзкимёимпэкс» корхонаси директори лавозимида ишлаб келган Тимур Муҳамеджонов раҳбар этиб тайинланди.Тимур Расулович Муҳамеджонов «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
Сурхондарёнинг Вочах қишлоғида 30 апрель куни референдум ўтказилмагани, қишлоқ аҳлига бюллетень ҳам берилмагани айтилганди. МСК мазкур ҳудуд учун кўчма қути юборилгани, бироқ аксарият фуқаролар чорва молларига қараш учун тоғга чиқиб кетгани сабабли яшаш манзилида бўлмаганини маълум қилди.
Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Эндиликда фуқаролар ҳар икки давлат чегарасидан паспорт кўрсатмасдан ўтишлари мумкин бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.