Ўзбекистонда Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум участкалари очилди. Участка комиссиялари аъзолари кузатувчилар гувоҳлигида овоз бериш қутиларини муҳрлашди.
Шавкат Мирзиёев 2−3 май кунлари Германияга ташриф буюриб, у ерда Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан музокаралар ўтказади, шунингдек, мамлакат компаниялари раҳбарлари билан учрашади.Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан 2−3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Сьерра-Леоне Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 143-давлат бўлди.28 апрель куни Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистон билан Сьерра-Леоне Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммунике имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Тошкент вилояти маъмурий маркази бўлган Нурафшон шаҳрига Илҳом Қиличханов ҳоким этиб тасдиқланди. Аввалроқ собиқ ҳоким Музаффар Солиев вазифасидан озод этилгани, вазир лавозимида ишлаган вақтидаги ҳолат билан боғлиқ иш бўйича терговга жалб этилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, виждон эркинлигини кафолатлаш, таълим орқали жаҳолатга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.
МСК 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Конституция лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 минг 320 нафар фуқаро иштирок этганини маълум қилди.19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда мамлакатнинг 611 320 нафар фуқароси иштирок этди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Крозетто Гвидо.Президент Шавкат Мирзиёев ёзда Италия мамлакатига ташриф буюради.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак Марказий Осиё давлатлари ҳақида мақола ёзди. Унинг таъкидлашича, минтақа давлатлари тарихан кўп векторлилиги билан ажралиб туради.
Тошкентда Ўзбекистон ва Италия мудофаа вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ҳар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.
Чехия бош вазири Петр Фиала Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бош вазири билан музокаралар ўтказди. Чехия томони уран ва мис сотиб олиш, трамвай, поезд ва самолётлар етказиб беришдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.
Тошкентда ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон президенти Россия саноат ва савдо вазири ҳамда Чехия бош вазирини қабул қилди.
Хитойнинг Франциядаги элчисининг Собиқ Иттифоқ давлатлари суверенитетига шубҳа билан қараган баёноти дипломатик можарога сабаб бўлди. Қатор Европа давлатлари бунга муносабат билдирди, Хитой эса СССР таркибидан чиққан барча давлатлар мустақиллигини ҳурмат қилишига ишонтиришга тўғри келди.
Депутатлар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди.
Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.
Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.
ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор Ўзбекистонга илк бор ташриф буюриб, адлия, ички ишлар вазирлари ва бош прокурор, шунингдек, мамлакат президенти билан учрашувлар ўтказмоқда. «Газета.uz» ундан ташриф мақсади ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини қандай баҳолашини сўради.
Янги Конституция бўйича референдум ўтказилишига 10 кун қолди. Шаҳарларда фуқароларни сайлов участкаларига боришга ундайдиган тарғиботлар тобора кўпайиб бормоқда.
Авазбек Эргашев Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб Эргашев Авазбек Яқубжонович тайинланди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди.Самарқанд вилояти Пастдарғом туманига Ваҳобжон Муротқобилов ҳоким этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
19 апрелдан Ўзбекистоннинг янги Конституциясини қабул қилиш бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Унда референдум куни айрим сабабларга кўра яшаш манзилида бўлмайдиган фуқаролар қатнашиши мумкин.
Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Шунқор Худойбердиев эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
«Катта еттилик» (G7) ТИВ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни, жумладан «Россиянинг агрессив уруши оқибатлари, Афғонистондаги вазиятнинг беқарорлаштирувчи таъсири, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигининг етарли эмаслиги» кабиларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.Катта еттилик давлатлари (G7 — Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ) ташқи ишлар вазирлари Марказий Осиё давлатлари дуч келаётган муаммоларни ҳал этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Рустам Юсупов Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи в.б. этиб тайинланди.
Бобур Усманов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди. У бунга қадар президент Администрациясида ишлаган.
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди. Савдо-иқтисодий (Шовот-Тошовуз чегараолди савдо сонасини ташкил этиш), энергетика ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
«Келгуси уч йилда тайёр маҳсулот экспортини 2 баравар ошириш режа қилганмиз. Бунга эришишнинг бирдан бир йўли — Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш.
2024 йилда Самарқандга МДҲнинг маданий пойтахти, Тошкентга эса ёшлар пойтахти мақоми берилади. Қолаверса, Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида имконияти чекланган болалар спартакиадаси ўтказилади.
Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар фонида Андижон вилояти ҳокимлиги уни иш вақтида олинган видео ва суратларини эълон қилди.Қатор ОАВлар Андижон вилояти ҳоким Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан кетгани ҳақидаги хабарларни тарқатди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.