Митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда — Адлия вазирлиги

«Митинглар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳамда ҳозирда президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда, дея маълум қилди Адлия вазирлиги департамент бошлиғи. Митингларни ташкил этиш тартиби ҳали ҳам қонунларда белгиланмаган, бироқ уни бузганлик учун жавобгарлик бор.

Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат муассасаларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди

Ўзбекистонда штатларни қисқартиришни кўзда тутган маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органларида ишдан бўшатиш вақтинча тўхтатилди.Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги штатларни қисқартиришни кўзда тутувчи маъмурий ислоҳот доирасида давлат органларидаги ходимларни қисқартириш тўхтатилганига изоҳ берди.

«Партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо кўп эмас» — Ўзбекистон адлия вазири

Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқуловнинг айтишича, партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо унчалик кўп эмас. «Агар ҳар 5 ёки 10 минг киши партия очаверса, улар сони қанча бўлади?» — деди у.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга борди

30 март куни Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистонга борди. Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиши, ёшлар билан мулоқот қилиш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистонда вазирлик ва давлат ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилинди

Антикоррупция агентлиги 2022 йил учун давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини эълон қилди. Унда биринчи учталикни Статистика агентлиги, Божхона қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлиги эгаллаган бўлса, сўнгги ўринларни «Қишлоққурилиш инвест», «Йўлқурилиш» ва МТРК банд қилди.

«Биз учун фактлар гапиради». ДИИҲБ Ўзбекистонда референдумни кузатиш миссиясини ишга туширди

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш учун миссия очди. «Бизнинг ролимиз аралашиш эмас, балки жараённи кузатиш ва ҳисобот бериш.

Ўзбекистон Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан ҳамкорлик ўрнатмоқда

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида Ўзбекистон энергетика вазири ва Huadian Xinjiang компанияси раҳбари Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолади.

5+5 ёки 5+7?

Конституциянинг янгиланиши билан президентнинг амалдаги ваколат муддати ўзгарадими? «Газета.uz» мухбири шу ҳақда адлия вазири Акбар Тошқуловга мурожаат қилиб, қонун лойиҳасидаги оддий фуқаролар учун тушунишга қийин бўлган жумлаларга аниқлик киритишни сўради.

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди

Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркациялаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

Қозоғистон президенти Ўзбекистон билан давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни ратификациялаш бўйича қонунни имзолади. Битим икки давлат президентлари томонидан 2022 йилнинг декабрида Тошкентда имзоланган.

Венгрияда Ўзбекистон элчихонаси очилди

Будапештда Ўзбекистон элчихонаси очилди. Маросимда Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Петер Сийярто иштирок этди.

Хорижда 55 та референдум участкаси тузилади — МСК

МСК Конституция бўйича ўтказиладиган референдум учун чет давлатларда 55 та участкалари тузилишини маълум қилди. Хусусан, Россияда 7 та, Қозоғистон ва Хитойда 3 тадан, АҚШ, БАА, Германия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Туркияда 2 тадан ташкил этилади.

Саида Мирзиёева АҚШдаги «Тинчлик корпуси» ва Оқ уйда учрашувлар ўтказди

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида Америка «Тинчлик корпуси» кўнгиллиларининг Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаш ҳамда гендер тенглигини биргаликда тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилди.Ўзбекистон президенти Администрациясининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати шўъбаси мудири Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи доирасида Вашингтонда Тинчлик корпуси бош директори ўринбосари Томас Пан билан учрашди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ҳибсга олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Афзал Ирматов ҳибсга олинди. Ҳозирда унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Агриппина Шинга 3 нафар ўринбосар тайинланди

Фаррух Бобоев Мактабгача таълим агентлиги директорига биринчи ўринбосар, Оятилло Рахматиллаев ва Нодир Муслитдинов эса ўринбосарлар этиб тайинланди.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди.

Бектош Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори бўлди

Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Бектош Сайипов Қашқадарё вилоятига прокурор этиб тайинланди.Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Саида Мирзиёева БМТда «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева БМТнинг сув ресурслари бўйича конференциясида сўзга чиқиб, «Орол маданияти саммити» лойиҳасини тақдим этди. «Санъат, дизайн ва маданият Оролбўйидаги муаммолардан хабардорликни оширишда ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкин», — деди у.

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» раҳбари бўлди

Улуғбек Розуқулов яна «Ўзавтосаноат» компанияси бошқаруви раиси бўлди. У аввал бош вазир ўринбосари ва миллий авиакомпания раҳбари лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Асака тумани собиқ ҳокимига озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Андижон вилояти Асака тумани собиқ ҳокими Мансур Алихоновга нисбатан 3 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, туманнинг икки мансабдорига ҳам суд ҳукми ўқилди.

Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Собиқ мактабгача таълим вазири Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди.Агриппина Шин мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 1-ўринбосари — мактабгача таълим агентлиги директори этиб тайинланди, дея хабар бермоқда президент Администрациясига яқин бўлган «Нигоҳ» Telegram-канали.

МСК референдум ўтказувчи округ комиссиялари таркибини тасдиқлади

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 март куни референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди ва уларнинг таркиблари тасдиқлади.Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 23 март куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими в.б. этиб тайинланди

«Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига Шавкат Умурзоқов тайинланди, деб хабар бермоқда «Газета.uz»га бир қанча мустақил манбалар.

Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистон расмийлари билан учрашди

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Афғонистон расмийлари билан учрашди. Унда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

«У ерда бизни тўғри тушунишади ва мен буни жуда қадрлайман». Ўзбекистон президенти Германияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти 1−2 май кунлари Германияга ташриф буюришини маълум қилди. У Германияда «Ўзбекистонни тўғри тушунишларини» таъкидлади, буни у «жуда қадрлайди».

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон — Ироқ ўйинини томоша қилмоқда (+ видео)

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.

Ўзбекистон Туркиянинг Ҳатай вилоятида уй-жой, мактаб ва инфратузилма объектлари қуриб беради — президент

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформаси, шунингдек, Табиий офатлар мониторинги марказини яратишни таклиф қилди. Ўзбекистон Ҳатай вилоятининг Овакент туманини қайта тиклашга ҳам ёрдамлашади.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Туркияда учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.16 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Референдумда 19−26 апрель кунлари муддатидан олдин овоз бериш мумкин

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича республика референдуми 30 апрель — якшанба куни ўтказилади. Муддатидан олдин овоз беришни истаганлар 19−26 апрель кунлари жараёнда қатнашишлари мумкин.

Референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажратилди — МСК

Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Анвар Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, Фарҳоджон Исмоилов эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди.Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.