Теннис. Касаткина Истборндаги турнир ғолибасига айланди

Россиянинг биринчи ракеткаси Дария Касаткина Англиянинг Истборн шаҳрида ўтказилган WТА-500 турнирида ғолиб чиқди ва бу йилги биринчи кубокни қўлга киритди. Рейтингда 14-ўринни эгаллаб турган Касаткина финалда канадалик Лейла Фернандесни (30-ўрин) 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бектемир Мелиқўзиев АҚШга жўнаб кетди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев АҚШга йўл олди. Ҳозирча унинг навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши ўтказилиши маълум эмас.

UFC Конорнинг талабини қондирмади

Ирландиялик собиқ UFC чемпиони Конор Макргегор август ёки сентябрь ойида жанг қилиш истагини билдирди. UFC раҳбари Дана Уайт эса бунга рад жавобини берди.

Испания Олимпия терма жамоаси Париж-2024 учун қайдномасини эълон қилди

Футбол бўйича Испания Олимпия терма жамоаси Париж—2024 учун қайдномасини эълон қилди. Париж Олимпиадаси 24 июлдан 10 августга қадар давом этади.

Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни нокаутга учратмоқчи

Қозоғистонлик профессионал боксчи Иван Дичко (13-0, 12 КО) “Vesti.kz” нашрига берган интервьюсида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов билан ўтказилиши мумкин бўлган жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.Спортчилар ҳаваскор боксда тўқнаш келган.

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси талабалари ўртасида турли спорт мусабақалари ташкил этилади

Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Максутов  билан учрашди. Учрашувда Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбаев  ҳамда Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистон билан гуруҳдош Испания Олимпиада учун қайдномасини эълон қилди (фото)

Ўзбекистонга қарши 1-турда ўйнайдаган Испания терма жамоасининг Олимпиада ўйинлари учун Парижга олиб кетадиган таркиби маълум бўлди.

Александр Усик энди мутлақ жаҳон чемпиони эмас!

Супероғир вазн тоифаси жаҳон чемпиони, украиналик боксчи Александр Усик IBF камаридан воз кечишини эълон қилди. Маълум бўлишича, энди бу камар учун 21 сентябрь куни Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа ўзаро жанг қилади.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг мураббийи ўзгарди

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангига тайёргарликни давом эттирмоқда. Чарм қўлқоп устамиз 27 июль куни АҚШнинг Мичиган штати Детройт шаҳрида америкалик Хулиан Смитга қарши рингга кўтарилади.

Мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик IBF камаридан ихтиёрий равишда воз кечди

37 ёшли украиналик боксчи, оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Олександр Усик Халқаро бокс федерацияси (IBF) чемпионлиги унвонидан воз кечаётганини маълум қилди.Буни спортчи 2024 йил 21-сентябрь куни британиялик боксчилар Энтони Жошуа ва Дэниэл Дюбоис ўртасида ушбу унвон учун чемпионлик жангини ташкил қилиш имкониятини яратиш мақсадида камардан воз кечаётгани билан изоҳлади.

БРИКС ўйинларига оид қизиқарли ҳолат!

Қозонда якунланган БРИКС ўйинларига рўйхатдан ўтган 20 та мамлакатдан умуман спортчи иштирок этмади. Булар - Жазоир, Боливия, Ботсвана, Британия, Венгрия, Германия, Испания, Мавритания, Мексика, Парагвай, Перу, Португалия, Пуэрто-Рико, Жанубий Корея, Словакия, Того, Хорватия, Чили, Швейцария ва Эсватини.  Франция номидан фақатгина 2023 йилда Россия шарафини ҳимоя қилган Виктория Перисик рўйхатдан ўтказилган.

Фахрий дзюдочиларимиз Европа Очиқ Кубогида шоҳсупага кўтарилишди

Чехиянинг Теплице шаҳрида дзюдо бўйича спорт усталари ўртасида Европа Очиқ Кубоги ўтказилди. 22-24-июнь кунлари бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик фахрий дзюдочилар ҳам иштирок этишди.

Иорданияда курашчиларимиз ижобий натижаларга эришмоқда

Иорданияда спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати қизғин давом этмоқда. Ортда қолган кун спортчилар эркин ва аёллар кураши дастурларининг бир қатор вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқишди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Олимпиада йўлланмалари бўйича ўз рекордини янгилади!

Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) Париж-2024 Олимпиадаси учун саралаш цикли якунланлигини эълон қилиб, бутун дунёдан 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этадиган спортчилар номини маълум қилди. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз тарихида илк бор 12 та (7 та эркаклар, 4 та аёллар ва 1 аралаш жамоавий) йўлланмага сазовор бўлди ва ўзининг энг яхши натижасини янгилади.

Ўзбекистон ўсмирлари Марказий Осиё чемпионатида 45 та медал билан тенгсиз бўлди!

20 июнь куни Чирчиқ шаҳрида старт олган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бугун ўз якунига етди. Минтақанинг энг кучли 100 нафардан ортиқ полвонлари иштирок этган бу галги мусобақа қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлди.

Теннис. WTA рейтингида ўзгариш бўлдими?

WTA ташкилоти ҳам профессионал аёл теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтингини эълон қилди. Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида ўзгариш кузатилмади.

ATP рейтинги. Синнер биринчиликни сақлаб қолди

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳафталик янги рейтингни эълон қилди. Майса қопламали турнирлар натижасида рейтингда айрим ўзгаришлар содир бўлди.

Халқаро бокс федерацияси россиялик спортчиларга нисбатан санкцияларни бекор қилди

Россиялик боксчилар яна рейтингда ўринларни эгаллашлари мумкин бўлади.“Санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарор июнь ўрталарида қабул қилинган.

Терактга Нурмагомедовларнинг алоқаси йўқ

Абдулманап Нурмагомедов номидаги жанг санъати мактаби Доғистондаги теракт иштирокчиси уларнинг ўқувчиси эмаслигини маълум қилди. “Айтишни истардикки, кеча бўлажак профессионал жанг учун йиғин ўтказаётган эдик.

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида 14 та медал қўлга киритишди

Кеча, 23 июнь куни Қозон шаҳрида татар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Ушбу дунё биринчилигида 31 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этди ва белбоғли курашчиларимизнинг мазкур халқаро мусобақадаги натижалари ҳам таҳсинга сазовор бўлди.

Шаҳрам Ғиёсов WBО рейтинги пешқадамига айланди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олган: Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 8-ўринга жойлашди; Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 5-ўринни эгаллади; Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринни эгаллади; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) ўтган ойдаги сингари 6-ўринни эгаллади; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб вазн пешқадамига айланди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 9-ўринни эгаллади; Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.

Енгил атлетикачиларимиз Алматидаги халқаро турнирни 19 та медал билан якунлашди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида енгил атлетика бўйича “Қосанов Мемориал” халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 5 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Бокс. Шоҳжаҳон Эргашев АҚШга етиб борди

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев океан ортига жўнаб кетганди. Чарм қўлқоп устаси Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрига етиб борди.

Пара пауерлифтингчимиз жаҳон кубогида совриндор бўлди

Хусниддин Усмонов ҳам жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди! Пара пауерлифтингчиларимизнинг Тбилиси шаҳрида ўтаётган жаҳон кубогидаги муваффақияти давом этмоқда.

ХОҚ спортчиларимизга босим ўтказмоқчи

Хабарингиз бор, шу кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида БРИКС ўйинлари комплекс мусобақаси ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт тури бўйича 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.

Енгил атлетика. Халқаро турнирда олтин ва бронза медалларни қўлга киритдик

Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.  Маҳоратли спортчимиз Анвар Анваров узунликка сакраш секторида роппа-роса 8 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

Теннис. Маррей жароҳати сабабли катта турнирни ўтказиб юборади

Британиялик теннисчи, дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси Энди Маррей жароҳати сабаб “Уимблдон”ни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги ATP аккаунтида маълум қилинди.

Нодирбек Абдусатторов Руминиядаги нуфузли турнирда иштирок этади

Шахмат бўйича йилнинг энг нуфузли турнирларидан бири бошланмоқда. Нодирбек Абдусатторов ҳам ушбу турнирда иштирок этади.

Спорт курашлари. Иорданиядаги Осиё чемпионатини яхши натижалар билан бошладик

Иорданияда спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг илк кунида юнон-рим кураши усталари баҳс олиб боришди.

Енгил атлетикачиларимиз Швейцариядаги халқаро турнирда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

Швейцариянинг Женева шаҳрида енгил атлетика бўйича «Atleticageneve – EAP» халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.