Тоғ-конлар номлари давлат тили меъёрларига мослаштирилади

Тоғ-конлар номлари давлат тили меъёрларига мослаштирилади

2026 йил 10 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги айрим географик объектларнинг номларини давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш ҳамда янги ном бериш тўғрисида”ги 5-сон қарори тасдиқланган.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги маълум қилинишича, қарорга илова қилинган биринчи рўйхатга мувофиқ, фойдали қазилма конларининг 663 та номи давлат тили қоида ва меъёрларига мослаштирилади. Ушбу ўзгаришлар амалда қўлланилаётган номларнинг имло ва талаффуз жиҳатидан ягона стандартга келтирилишини назарда тутади.

Шунингдек, қарорнинг иккинчи иловасига биноан 94 та фойдали қазилма конига янги ўзбекча номлар берилди. Қайд этилишича, мазкур номлар миллий тил меъёрларига мувофиқ шакллантирилган.

Ҳукумат қарори тоғ-кон ва геология соҳасида қўлланилаётган географик номларни тартибга солиш, давлат тили талабларига мувофиқлаштириш ҳамда ҳужжатлаштиришда ягона ёндашувни таъминлашга қаратилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.