Исроил Мадримовга Хоразм вилояти ҳокими томинидан 2 хонали уй совға қилинди

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов Хоразм вилояти ҳокими томонидан тақдирланди.Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

Дзюдочиларимиз Анталияда асосий таркибда иштирок этишади

29-31 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари олдидан «Катта дубулға» серияларидаги сўнгги уч стартдан бири ҳисобланади.

Иқболжон Холдоров 14 апрель куни Тошкентда жанг ўтказади

Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи, ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Иқболжон Холдоровнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Иқболжон Холдоров 14 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо Арена” мажмуасида ўтказиладиган “IBA Чемпионлар оқшоми”да рингга чиқади.

«Great Silk Way»: 25 март куни 7 ғалаба ва 3 мағлубият

Бокудаги бокс бўйича «Great Silk Way» турнирида яна бир кун ортда қолди. Кечаги дастурда вакилларимиздан 10 нафари рингга кўтарилди ва афсуски, Қодир Ахтамов, Самандар Жалолов ва, кутилмаганда, Одилжон Аслоновлар имкониятни бой бериб қўйишди.

Бокс. Тим Цзю Фундорага қарши бирлаштирувчи чемпионлик жангига тайёргарлик кўрмоқда

Биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBO чемпиони Тим Цзю (24-0, 17 KO) ижтимоий тармоқдаги саҳифасига машғулотидан суратлар жойлади. Австралиялик боксчи 31 март куни Лас-Вегас шаҳрида америкалик Себастьян Фундора (20-1-1, 13 KO)га қарши рингга кўтарилади.

Ота-онаси ўзбекистонлик бўлган Илья Малинин фигурали учиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди

Америкалик фигурали учувчи Илья Малинин эркин дастурда жаҳон рекордини янгилаб (227,79 балл), жаҳон чемпионига айланди.Илья Малинин бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган фигурали учувчилар Татьяна Малинина ва Роман Скорняков оиласида туғилган.

Бокс. Деонтей Уайлдер - Чжан Чжилей жанги тасдиқланди

Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида рингга кўтарилади. Америкалик боксчининг рақиби вақтинчалик WBO камари собиқ соҳиби, хитойлик Чжан Чжилей бўлади.

Буюк Британия футбол терма жамоаси нима учун Олимпия ўйинларида иштирок этмайди?

Англия U-21 терма жамоаси 2023 йилги U-21 Европа чемпионати ғолиби бўлишига қарамасдан, Олимпия ўйинларида иштирок эта олмайди. Чунки, Олимпиададаги футбол мусобақаси ФИФА томонидан эмас, балки Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказилади.

«Great Silk Way-2024». Бугун 9 боксчимиз ғалаба қозонди, бир вакилимиз мағлуб бўлди

Озарбайжондаги «Great Silk Way-2024» халқаро турнирининг бугунги баҳслари ўз якунига етди.Биринчи кун доирасида 10 нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган эди.

Бокс. Озарбайжондаги халқаро мусобақада вакиллармизнинг юриши бошланади

24 март куни Озарбайжонда бўлиб ўтадиган Халқаро турнирнинг биринчи кунги баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақа доирасидан 10 нафар вакилларимизнинг чиқиши ўрин олган.

Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида кўтарилди, Мирзахалилов илк бор рўйхатга киритилди

WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди.

Бокс. Баҳодир Жалолов янгиланган WBC рейтингида кўтарилди, Мирзахалилов илк бор рўйхатга киритилди

WBC март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Баҳодир Жалолов 1 поғона юқорилаб, 12-ўринга жойлашди.

Магомед Курбанов Исроил Мадримовга қарши жангдан гонорар олмаганини маълум қилди

Россиялик боксчи Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдан ҳеч қандай гонорар олмаганини маълум қилди.“Мен гонорар олмадим.

Бокс. Шоҳжаҳон Эргашев 28 март куни камар учун жанг қилиши мумкин

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг 28 март куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Чарм қўлқоп устамиз шу куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида панамалик Хуан Хуертасга қарши рингга кўтарилади.

Дзюдо. Бугун Тбилисида “Катта дубулға” турнири старт олади

Бугун Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги “Катта дубулға” турнири старт олади. 83 мамлакатдан 531 нафар спортчи қатнашаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Аёллар миллий терма жамоамиз ҳам Халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади

22 мартдан 6 апрелгача Хитой давлатининг Урумчи шаҳрида Ўзбекистон бокс аёллар миллий терма жамоаси Халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишади. Ушбу йиғин олдинда турган нуфузли ва Халқаро мусобақалар ҳамда, Париж-2024 Олимпияда ўйинлари учун тайёрлов босқичи ҳисобланади.

Франциялик теннисчи Майамидаги турнир вақтида ҳушидан кетиб йиқилди

Дунёнинг 74-ракеткачиси, франциялик теннисчи Артур Казо Майамида (АҚШ) ўтказилаётган “Мастерс” туркумига кирувчи турнирнинг ярим финал саралаш баҳсида ҳушини йўқотди.Ҳодиса Казо ва ҳамюрти Гарол Майо ўртасидаги учрашувнинг учинчи сетида қайд этилган.

Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан чамаси 20 млн. доллар ишлаб олади

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо кўпчилик ўқиб ҳазм қила олмаётган ушбу жангга ўз муносабатини билдирди. Хабарингиз бор, америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ёзда видеоблогер Жейк Полга қарши профессионал бокс жангида рингга кўтарилади.

Бектемир Мелиқўзиев апрель ойида Лас-Вегасда навбатдаги жангини ўтказади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Бектемир Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади.

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди

Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. Ҳамюртимиз проф фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади.

Боксчиларимиз Халқаро ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетишди

18-31 март кунлари Озорбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ёшлар терма жамоамиз Халқаро ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Ушбу муносабат билан, бугун Олим Муҳамедов бошчилигидаги жамоамиз Бокуга етиб боришди.

Исроил Мадримовнинг ҳарбий унвони бир поғонага кўтарилди (фото)

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримовга “маёр” ҳарбий унвони берилди. Бу ҳақида ўзбекистонлик боксчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

WBC президенти Усик ва Фьюри ўртасидаги жангда 6 нафар ҳакам ишлашини хоҳламоқда

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангда 6 нафар ҳакам ишлаши мумкин.WBC президенти Маурисио Сулаймон 8 март куни бўлиб ўтган Рей Варгас ва Ник Болл ўртасидаги жанг натижасидан норози бўлган.

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 500 минг долларни ташкил этадиган мусобақада иштирок этади

2024 йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда Freestyle Chess GOAT World Series’нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.Турнирнинг мукофот жамғармаси 500 минг доллар деб белгиланди.

WBO рейтинги янгиланди. Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Унга кўра, ўтган ойда 7-поғонада бўлган Муроджон Аҳмадалиев 6-ўринга кўтарилиб олди.

Шоҳжаҳон Эргашев: «Чемпионлик камари учун яна қайтадан уринишни бошлайман»

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг рингга қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимиз 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Таэквондочиларимиз тўлиқ таркиб билан Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олишди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли давр - Париж-2024 Олимпиадаси циклининг квалификацион босқичини катта муваффақият билан тугатмоқда. Жамоа олдига қўйилган биринчи вазифа максимал даражада бажарилди.

Таэквондо. Собиржонова ва Жайсунов Париж-2024 йўлланмасини ҳал қилишди

Хитойнинг Тайян шаҳрида давом этаётган таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнир бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган икки спортчимиз олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди.

Теннис. Зверев — Алкарас баҳси ноодатий ҳолатга кўра қолдирилди

Индиан-Уэллсда бўлиб ўтаётган “Мастерс” турниридан ўрин олган Зверев — Алкарас баҳси асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди. 14-март куни Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда германиялик Александр Зверев (6-рақамли теннисчи) ва испаниялик Карлос Алкарас (2-рақамли теннисчи)га қарши 1/4 финал учрашувини ўтказди.

Таэквондо WT. Бугун Хитойда Париж-2024 лицензион турнири старт олади

Бугун Хитойнинг Таян шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё минтақаси учун Париж-2024 лицензион турнири старт олади. Аҳамиятлиси, унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси биринчи кун доирасида даянга чиқади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.