Ҳаво алмашинувининг заифлашиши натижасида атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ҳамда майда заррачалар — PM2,5 ва PM10 тўпланиши мумкин. Бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келиши эҳтимоли бор. Мазкур ҳолат тахминан уч кун давом этиши кутилмоқда.
Антициклон таъсири кейинчалик кучайиб бориши ва 16–17 январь кунларига келиб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши прогноз қилинмоқда. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучайиши мумкин.
Шу билан бирга, антициклон таъсири остида айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар кузатилиши эҳтимоли мавжуд. Ёғингарчилик ва шамол таъсирида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачаларнинг ювилиши, шу орқали ҳаво сифати қисқа муддатга яхшиланиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.