Париж-2024. Осиё-Африка саралаш ўйини ўтказиладиган жой аниқ бўлди
Хабарингиз бор, футбол бўйича Қатарда ўтадиган U23 Осиё кубогида тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа ушбу ёш тоифасида ўтган Африка кубогининг тўртинчи ўрин соҳиби – Гвиния билан Париж 2024 ёзги Олимпия ўйинларининг сўнгги йўлланмаси учун қитъалараро плей-офф ўйинида кураш олиб боради. Ташкилий қўмита, мазкур учрашув тафсилотларини маълум қилди.
Унга кўра, 1 та учрашувдан иборат ўйин 9 май куни Париж шаҳрида ўтказилади. Баҳс маҳаллий вақт билан 14:00 га белгиланган. Унда ғалаба қозонган жамоа Олимпия ўйинларининг 16-иштирокчисига айланади.
Манба: olympic.uz