Янги йил байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш, шунингдек байрам кунлари аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида пойтахтнинг айрим ҳудудларида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади деб Тошкент шахар хокимияти хабар берди.
Маълум қилинишича, 2025-йил 15-декабрдан 2026-йил 15-январгача Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олди майдонида қуйидаги кўчаларнинг айрим қисмларида ҳаракат чекланади:
— Зарафшон кўчасининг “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси қўриқлаш пунктидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисми;
— Истиқлол кўчасининг Амир Темур шоҳ ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
— Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисми.
— Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
— Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.