Энергетика вазирлигига кўра, метан газнинг энг баланд чакана нархи 1 июнгача 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда.
Қайд этилишича, эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда.
Яъни, 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги айрим газ тўлдириш шохобчаларида 1 апрелдан метан газ нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга кўра 1 метр куб газ нархи 3800 сўм бўлиши айтилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.