1 апрелдан автомашиналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов оширилмоқда. Электромобиллар учун эса тўлов 15 бараварга оширилади.
Қайд этилишича, 1 апрелдан электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ставкаси 15 бараварга —1,5 БҲМгача, яъни 510 минг сўмгача оширилади. Қолган барча автомобиллар бўйича ставка 68,4 бараварга ошиб, 6,84 БҲМ ёки 2,32 млн сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, бунгача автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси БҲМнинг 10 фоизи миқдорида — 34 минг сўм эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.