Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ва ижтимоий тармоқлар фаоллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Журналистлар боғи” яратишдек хайрли ишни бошладилар. Янги боғ Самарқанд тумани Оҳалик массивида ташкил этилмоқда.
Ташаббус бошлангандан буён илк бор журналистлар боғини ташкил этиш ғояси амалга оширилди ва бунинг учун туман ҳокимлиги томонидан 1 гектардан зиёд ер майдони ажратди. Кўчат экиш ишларида вилоятда фаолият олиб бораётган
Ҳудудни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ташббуси ҳақида С.Усмонов тўлқинланиб сўз юритди. Гап шундаки, давлатимиз раҳбари қарори билан “Оҳалик – Оқбўйро – Миронқул” туристик-рекреацион зонаси ташкил этиладиган бўлди.
Қўйилган вазифани амалга ошириш учун Самарқанд тумани ҳокимлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Оҳалик — Оқбўйро — Миронкўл» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» фаолияти йўлга қўйилади.
Туман ҳокимидан бу ажойиб янгиликни эшитган ОАВ ходимлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари катта шавқу завқ билан дарахт экишда киришди. Журналистлар боғи шундайгина йўл устида, Оҳалик ва Оқбўйрога олиб борадиган йўлда жойлашган. Боғ учун туман ҳокимлиги 1 гектардан зиёд ер майдони ажратди.
Дарахт кўчатлари экилиб бўлди. Аммо журналистлар бу боғ яратилди дегани эмаслигини яхши тушуниб, уни суғориш иши қандай йўлга қўйилиши бўйича хавотир билдиришди. Бунга жавобан Акбар Маҳмудов хавотирга ўрин йўқлигини, тез кунларди боғ яқинида қудуқ қазилиб, экилган кўчатларни томчилатиб суғориш тизими жорий этилишини уқтирди. Журналистлар бу иш назоратга олиниши ва боғдаги дарахтларни суғоришда имкон қадар иштирок этиш учун қандай йўл тутиш мумкинлигини ўйлаб кўришга келишиб олди.
Тошпўлат Раҳматуллаев,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.