«Технофест 2024» кўргазмаси май ойи бошида пойтахтдаги «Ғалаба боғи» мажмуасида бўлиб ўтади.
Унга кўра, кўргазмада замонавий технологиялар, металлургия ва кимё саноати ҳамда текстил соҳасида икки мақсадга мўлжалланган ишлаб чиқарувчи завод, корхона ва ташкилотлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.
Тақдимотда танлаб олинган энг яхши маҳсулот корхонаси истиқболда Мудофаа саноати агентлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.
«Технофест 2024» доирасида иштирокчилар ўртасида робототехника, моделлаштириш технологиялари каби мусобақа ва танловлар ўтказилади. Ғолиблар Мудофаа вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланади. Барчани «Технофест 2024» кўргазмасига таклиф этиб қоламиз". дейилади хабарда.
Батафсил маълумотларни Мудофаа саноати агентлигининг (71) 212 71 79; (90) 954 87 95 телефон рақамларига боғланган ҳолда ёки электрон манзилига мурожаат қилиш орқали билиш мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.