Пойтахтнинг 4 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Пойтахтнинг 4 та туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Табиий газнинг вақтинча тўхтатилиш сабаби, ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳар Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг қуйидаги ҳудудларига 18-апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Юнусобод тумани

Аҳоли истеъмолчилари: “Туркқўрғон” МФЙдаги 140 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар: 12 та

Олмазор тумани

Аҳоли истеъмолчилари: “Тахтапул” даҳасида кўп қаватли уйларидаги 1210 та хонадон
“Чилтўғон” МФЙдаги 180 та ерли хонадон
Улгуржи истеъмолчилар: 11 та

Шайхонтоҳур тумани

Аҳоли истеъмолчилари: “Тахтапул” МФЙдаги 110 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 320 та хонадон
Улгуржи истеъмолчилар: 8 та

Мирзо Улуғбек тумани

Аҳоли истеъмолчилари: Пилла кўчасидаги 54 та ерли хонадон.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.