Бу йилдан илк бор Тожикистон пойтахтида ҳам «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнир ўтказилади.
Ўтган йили Душанбеда Гран-при турнири ўтказилган эди. 3-5 май кунлари ташкил этиладиган мусобақада иштирок этиш истагини ҳозиргача сайёрамизнинг 5 қитъаси 72 давлатидан жами 446 нафар (242 эркак, 204 аёл) дзюдочи билдирган.
Аниқроғи, федерациялар ўз таркибларини Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида рўйхатдан ўтказган.
Бу рўйхатга ҳали ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Табиийки, ушбу 72 давлат орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.
Манба: judouz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.