Сауль Алварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Ҳайме Мунгия устидан ғалаба қозонди (видеошарҳ)

Сауль Алварес тўлиқ 12 раунд давом этган жангда Ҳайме Мунгия устидан ғалаба қозонди

АҚШда 5 май, якшанба тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.

Унинг марказий жанги мексикалик Сауль “Канело” Алварес (61-2-2, 39 КО) ҳамда унинг ватандоши Ҳайме Мунгия (43-1, 34 КО) ўртасида кечди.

Жангнинг дастлабки раундларида Мунгия фаоллик кўрсатган бўлса, 4-раундда Канело рақибини нокдаунга туширди. Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Сауль Алварес ҳакамлар қарорига кўра (117-110, 116-111 ва 115-112) ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, Сауль бундан аввал ҳакамлар қарорига кўра Жермелл Чарлони мағлуб этганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.