Бишкек, Остона, Душанбе, Уфа, Туркистон ва Краснодар шаҳарлари билан автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган.
Режалаштирилаётган қатновлар қуйидагилар:
— Самарқанд – Бишкек;
— Бухоро – Бишкек;
— Бухоро – Остона;
— Самарқанд – Туркистон;
— Бухоро – Туркистон;
— Шаҳрисабз – Туркистон;
— Самарқанд – Душанбе;
— Бухоро – Душанбе;
— Тошкент – Уфа;
— Тошкент – Краснодар.
Бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.
2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.