Боксчиларимиз олимпиада йўлидаги лицензион турнирда иштирок этади

Боксчиларимиз олимпиада йўлидаги лицензион турнирда иштирок этади

25 май — 2 июнь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида Париж — 2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи сўнгги жаҳон квалификацион турнири бўлиб ўтади.

Мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакиласи ҳам Олимпиада йўлланмаси учун рингга кўтарилади.

Улар орасида куни кеча Париж — 2024 Олимпиадасига лицензияни қўлга киритган Ситора Турдибекова ҳам бор. — 57 кг вазндаги боксчимиз Таиландга машғулот ва йиғинларда иштирок этиш мақсадида боради.

Турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби:

— 60 кг: Рашида Тагирова

— 66 кг: Навбаҳор Ҳамидова

— 75 кг: Азиза Зокирова.

Мураббийлар: Элшод Расулов, Ислом Тожибоев, Темур Ахбаев, Лазизбек Зокиров.

Манба: boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.