Кеча баъзи фуқаролар “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишган. Уларга нисбатан жиноий иш очилди.
Қайд этилишича, жорий йил 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омбори ҳақида интернет ижтимоий тармоғида баъзи фуқаролар ёлғон ахборот тарқатиб, одамларнинг тинчини бузилишига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлишган.
Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 244 прим 6-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар. интернет ижтимоий тармоғида тарқалган сохта ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва расмий ижтимомий тармоқларда масъуллар томонидан берилган маълумотларга эътибор қаратишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.