Улар жиноят иши бўйича айбланувчини қамоққа олмаслик эвазига пора талаб қилган.
Қайд этилишича, улар ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.