Қорақалпоғистондаги тўй кортежида тартибсизлик уюштирган ҳайдовчилар ва куёвбола қамалди
Жиноят ишлари бўйича Нукус судида тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган автомашина эгалари ва куёвболага нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Бугун, 13 июнь куни Қорақалпоғистонда тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган 9 та автомобиллар жарима майдончасига қўйилгани ҳамда ушбу автомашиналар ҳайдовчиларига нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар йиғиб олиниб, Жиноят ишлари бўйича Нукус судига юборилгани ҳақида
хабар берган эдик.
Жиноят ишлари бўйича Нукус судида тартибсизликда қатнашган барча автомашиналар ҳайдовчиларига ва куёвболага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.