Марказий банк Жиноят кодексига ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда. Унга кўра банк, солиқ ёки суғурта сирларини ошкор қилиш уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиш мумкин.
Қонун лойиҳасига кўра, тижорат, банк, солиқ ёки суғурта сири ҳисобланган ахборотни ёки бошқа шу каби қонун билан қўриқланадиган ахборотни эгаси бўлган жисмоний ёки юридик шахснинг ёхуд ваколатли органнинг розилигисиз ноқонуний фойдаланиш ёки ошкор қилиш мақсадида ҳар қандай усулда олиш, тўплаш ёхуд ошкор қилиш БҲМнинг 100 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, ушбу ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан амалга оширилса БҲМнинг 250 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш, агар зарар миқдори жуда кўпни ташкил қилса, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.