«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ носозлик сабаб бир қатор манзиллар ва ташкилотларда вақтинча сув бўлмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани Мойқўрғон кўчаси ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида д1200мм катта сув ўтказгич тармоқда носозлик вужудга келган.
Шу сабабли, Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кўчалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астрабод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди.
Тезкор авария жамоалари носозликни бартараф этиш чораларини кўришмоқда.
Шунингдек, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, Юқори Қорақамиш ва Мойқўрғон кўчаларида сув қувури ёрилиб тошганлиги натижасида, автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланмоқда.
Шу муносабат билан, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.