Қозоғистоннинг Олимпиададаги байроқдори ким бўлиши маълум

Қозоғистоннинг Олимпиададаги байроқдори ким бўлиши маълум

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси сардори Асланбек Шимбергенов Париждаги ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида Қозоғистон байроқдори бўлади.

Шимбергенов бўйича қарор қабул қилиниб бўлинган, бироқ иккинчи даъвогар бўйича якуний қарор ҳозирча маълум эмас.

Қозоқ ОАВларининг хабар беришича, бу иш енгил атлетикачи Олга Сафроновага топширилиши эҳтимоли юқори.

Аввалроқ, Ўзбекистон делегацияси байроқлорлари боксчи Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.