Ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи IQAir хизмати маълумотларига кўра, 10 март куни соат 08:00 ҳолатига пойтахтда ҳаво сифати индекси (AQI) 43 ни ташкил этди. Бу кўрсаткич «яхши» даражага тўғри келади.
Шаҳарда асосий ифлослантирувчи омил сифатида майда PM2.5 заррачалари сақланиб қолмоқда. Бироқ уларнинг концентрацияси 7,9 мкг/м³ гача пасайган. PM10 заррачалари миқдори эса 7,1 мкг/м³ ни ташкил этди.
Ҳозирги вақтда ҳаво сифати кўрсаткичларининг аксарияти «яшил» зонада қайд этилмоқда. Бундай шароитда мутахассислар кўпроқ очиқ ҳавода бўлиш, сайр қилиш, кўчада спорт билан шуғулланиш ва хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни тавсия этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.