Теннис. Қозоғистон термаси шарафини Олимпиадада ким ҳимоя қилади?

Теннис. Қозоғистон термаси шарафини Олимпиадада ким ҳимоя қилади?

Теннис бўйича Қозоғистон термаси Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган спортчилари номини маълум қилди.

Унга кўра, мусобақада Александр Бублик, Александр Шевченко, Елена Рибакина ҳамда Юлия Путинцева яккалик дастурида қозоқлар шарафини ҳимоя қилади.

Бундан ташқари, Бублик ва Александр Недовесов жуфтликда ҳам ўз омадини синаб кўради.

Мусобақа 26 июль — 11 август кунлари оралиғида ташкил этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.